Бир йигит ҳар куни кўчадаги лўлига пул бериб тураркан.
Орадан вақтлар ўтиб, йигит лўлини ёнидан пул бермай ўтиб кета бошлабди.
Бир куни лўли йигитни тўхтатиб:
— Нима учун менга пул бермай қўйдинг? – деса, йигит:
— Уйландим. Оила ташвиши тушди бошимга. Шунга... - дебди.
Лўли ғазабга тўлиб:
— Нима, сен оилангни мени ҳисобимдан боқасанми? – деган экан.