Афанди далада тушлик вақтида икки қўшниси билан овқат егани ўтирди. Битта тоғорачага гўжани қўйиб, Афанди шериги билан унга нон тўғрай бошлади, иккинчи шериги эса, тоғорачага тўғралган нонни индамасдан еяверди. Афанди қўлига мис чўмични олиб, унинг калласига урган эди, шериги юмалаб жон бера қолди.
Афанди бўлса нима қилишини билмай айтар эди:      
— Нон тўғра десанг, тўғрамайди, қошиқни қўлидан қўймайди, тоғорачадан кўзини узмайди, сал нарсага ўлиб ётиб олади, шу ҳам шерикми!