Бир миллионер йигитларни чақириб дебди:
— Орангиздан кимда-ким шу ҳовузга шўнғиб, нариги тарафдан соғ-омон чиқса, унга ярим бойлигим ва гўзал қизимни бераман. Фақат айтиб қўяй, ҳовуз тимсоҳларга тўла!
Шу пайт бир йигит ҳовузга тушиб, нариги тарафидан чиқибди.
Миллионер киши унга:
— Аввал бойлигимни кўрсатайми ёки қизимними? – деса, йигит унга:
— Олдин мени сувга итариб юборган аблаҳни кўрсатинг, - дермиш.