Бир одам самолётда учиб кетаётиб, ҳадеб худога илтижо қилармиш:
“Эсон-омон етиб олайлик!” деб.
Ёнидаги йўловчи ундан сўрабди:
— Ҳой биродар, бунча ҳавотир оласиз? Самолёт янги, ишончли! Ҳеч нарса бўлмайди, қўрқманг!
Ҳалиги одам:
— Нуқул мен ўтирган машина бузилиб қолади, велосипедни балони тешилади, поезд ҳам ҳалокатли тўхтайди, - деб турса бирдан стюардесса эълон қилибди:
— Ҳурматли йўловчилар! Самолётимиз тинч океанига қуламоқда! Биз сизларга биттадан қутқарув желети ва хуштак берамиз. Хуштакни чалсангиз, сизларга акула ҳужум қилмайди!
Шунда ҳалиги одам йиғламсираб дебди:
— Ҳозир менга беришган хуштак ё чалинмайдиган бўлади, ё бўлмаса менга учраган акула кар бўлиб чиқади… Қутқарув желетини размери топилмаса ҳам керак!