Олдинда ёз фасли! Сиз дам олишга ким билан бормоқчисиз?
Шарттаки биланми? “Дам олишгами? Гап йўқ, кетдик!” дейди.
Мижғов биланми? “Яна ким боради? Нима овқат еймиз? Нечта кийим олиб кетиш керак? Ҳаво қанақа бўларкин?” дейди.
Инжиқ биланми? “Агар яхши ухлай олмасам қайтиб келаман...”дейиши аниқ!
Баҳоначи одам билан бормоқчи бўлсангиз: “Дам олиш кунлари бандман. Келаси ҳафта ҳам ишларим бор. Кейинги ой ҳам банд бўлсам керак. Умуман кейинги йил ҳам, кейинги ҳаётимда ҳам...” дейган жавобни кутинг.
Ҳисобчи одам биланми?: “Қанча пул кетаркин? Нечи килограмм гўшт оламиз?” деса,
боришни умуман истамаган одам: “Аниқ билмиман... Вақтим бўлармикин...? Кейинроқ ўзим қўнғироқ қивараман...” дейиши турган гап!