Бир киши ўрмонда адашиб қолибди. Юриб-юриб, ўрмоннинг ўртасига келиб қолибди. Олдидан товуқ оёқли кулба чиқибди. “Шу уйда аниқ ялмоғиз яшайди” дебди ўзига-ўзи. Бориб таққиллатса, ҳуснда тенгсиз гўзал қиз эшикни очибди.
— Ие, ахир бу уйда ялмоғиз яшаши керак эмасми?! – дебди ҳалиги киши.
Гўзал қиз бўлса:
— Менман ўша ялмоғиз! Пардоз қилиб олган вақтимда келдинг, - дермиш.