Икки дўст чўлда сувсиз, нонсиз кетаётса, узоқдан бир туп олма дарахти кўринибди.
Иккаласи ҳам бир-бирига қарамай югурибди. Дарахтни учида 1 донагина олма бор экан.
Биринчи дўсти дарахтга тирмашиб чиқса, олма ерга узилиб тушиб кетибди.
Пастдаги дўсти олмани олиб еб қўйса, тепадагиси:
— Ана кўрдингми? Мен билан юрсанг олма ейсан, - дермиш.