Душманлар учта разведкачимизни ушлаб олишибди.
Биринчиси махфий паролни 2 соатда айтиб қўйибди. Иккинчиси 5 соатдан кейин қийноққа чидолмай айтиб берибди.
Учинчиси урушга борган Афанди экан. Афандини бир кун қийнашса ҳам айтмабди, икки кун қийнашса ҳам айтмабди.
Ертўлага ташаб қўйишса, бошини деворга уриб "Эсла, эсла!" дермиш.
— Нега бошингни урасан? - дейишибди.
Афанди:
— Ўзимам эсимдан чиқариб қўйгандим-да, - деган экан.