Бир эркак таксида уйига қайтаётса, автобус бекатида хотини турганини кўриб қолибди.
Эркак такси ҳайдовчисига:
— Тўхтатиб юборинг, - дебди-да, машина ойнасини очиб хотинига:
— Яхши қиз! Танишсак бўладими? – деб бақирибди.
Хотини эрини кўриши билан югуриб келиб таксига, эрини ёнига ўтириб олибди ва “Ҳайданг!” дебди.
Ҳеч нарсадан хабари йўқ ҳайдовчини оғзи очилиб қолган экан.