Бир маст одам эски чироқ топиб олибди. Ишқаласа, ичидан жин чиқиб:
— Тила тилагингни! Учта тилагингни бажараман, - дебди.
Маст одам унга:
—Кел юзта-юзта олайлик!
— Ўйлаб кўр. Бу биринчи тилагинг ҳисобидан кетади.
— Майли. Қани олдик.
— Энди иккинчи тилагингни айт!
— Яна юз-юз қуй!
— Ҳой инсон, яхшироқ нарса сўрасанг-чи?
— Эй, қуй дегандан кейин, қуйда! Қани олдик.
— Балки учинчи тилагингга бирор нима сўрарсан!
— Яна юзта-юзта олайлик!
— Сен ақлдан озибсан! Бу охирги тилагинг.
— Майли, розиман, - деб ичиб юборишибди.
Жин чироққа қайтиб кириб кетибди-ю, беш дақиқадан кейин қайтиб чиқиб келиб:
— Майли, тўртинчи тилагингни ҳам тила! Мен розиман!, - дермиш.