Аёллар

Бир хонадон қизига иккита йигитдан баравар совчи келибди.
Йигитлардан бирининг онаси дебди:
— Қизингизни мени ўғлимга беринг.
Иккинчи йигитни онаси дебди:
— Йўқ, қизингизни мени ўғлимга беринг.
Икки йигитнинг онаси узоқ тортишибди. Бундан чарчаб кетган қизнинг отаси ҳар иккала қайнонага дебди:
— Ҳозир қизимни олиб чиқиб иккига бўлиб ташлайманда, бир қисмини сизга, иккинчисини эса сизга бераман!
Биринчи қайнона рози бўлиб:
— Тўғри! Шундай қилиш керак! – дебди.
Иккинчи қайнона:
— Бу нима деганингиз?! Ундай қилманг, ахир қизда гуноҳ йўқ, - дебди.
Шунда қизнинг отаси:
— Бўлди қизимни биринчи йигитга бераман, - деса, иккинчи йигитнинг онаси:
— Нега ахир? У ҳозиргина сизни қизингизни иккига бўлишга рози эди-ку!? – деса, қизнинг отаси:
— Ана!!! Шу аёл қизимни ҳақиқий қайнонаси экан! Чунки қайноналар ҳар доим келинини бурдалаб ташлашга тайёр туришади, - дермиш.

Telegram
3 hafta avval

Бойликлари беҳисоб, ўта бадавлат қария хизматкоридан сўрабди:
— Айт-чи, нега ёш ва чиройли қизлар менга турмушга чиқишга бунчалик шошилмаса?!
Хизматкори:
— Эҳ... Улар аслида тезроқ бева қолишга шошилишмоқда!

Telegram
2 kun avval

Аёлларнинг энг яхши кўрган нарсаси - ...?
5 та ҳарф. Биринчи ва охирги ҳарфи “қ”.
Иккинчи ҳарфи “ў”.
Бу – қўшиқ.

Telegram
3 hafta avval

Бир аёл диетолог врачга қўнғироқ қилиб дебди:
— Доктор, тез озмасам бўлмайди. Жуда-ям семириб кетганга ўхшайман.
— Нега унақа деяпсиз? – сўрабди врач.
— Бугун гапирадиган тарози сотиб олган эди. Уйга олиб келиб унга чиқсам, тарози менга “Шошилмай, биттадан чиқинглар

Telegram
2 hafta avval

Водийдан Тошкентга биринчи мартта меҳмон бўлиб келаётган уч кампир машинада довон (перевал)дан ўтиб келаётишса, ҳайдовчини ҳазил қилгиси келиб қолибди:
— Онахонлар, ҳозир тепаликка, фаришталарга яқин жойга чиқиб борамиз. Ким-да ким чолига хиёнат қилган бўлса, қулоқлари битиб, ҳеч нарсани эшитмай қолади, - дебди.
Кампирларни қулоқлари битиб қола бошлабди. Шунда кампирлардан бири дебди:
— Жуда кўп хиёнат қилган бўлса кар бўлиб қолмайдими ишқилиб?!

Telegram
2 kun avval