Пиёнисталар ҳақида латифалар

Битта бола маст ҳолатда, тунги клубга кириб барменга:
— Укам менга 1 метр ароқ бер, - дебди.
Бармен ҳайрон бўлиб:
— Окам бизда ароқлар метрлаб эмас, литрлаб сотилади, - деса
— Менга 1 метр берасан, - деб туриб олибди.
Барменни калласи ишлаб столнинг устига бир метр узунликда ароқ тўкиб:
— Мана ока, ўлчаб олинг, - дебди
Маст бола, ўлчаб бўлиб:
— Энди газетага ўраб бер, - дермиш...
Уйга маст ҳолатда келган эрига хотини бақириб:
— Ичибсан-ку майли-я, лекин нега белингда тирноқ излари туширилган?
Эри бўлса:
— Айтсам ишонмайсан! Ичиб олиб юролмай қолгандим, бургут уйгача ташлаб қўйди...
Бир алкаш уйида аквариумни уриб синдирмоқчи бўлса, ичидаги балиқ тилга кириб:
— Эй, тўхта синдирма, мен ўлиб қоламан ўлдирмасанг учта тилагингни бажо келтираман дебди.
Алкаш ўзи кайфда, бу ёқда балиқ гапиряпти, қотиб қолиб, нима сўрашни ўйлаетган пайтда, хотини келиб:
— Дадаси мен битта тилак айтай, сиз иккитасини айтасиз, - дебди.
Алкаш:
— Майли айт.
Хотини:
— Эрим доим мани ўйласин, фикру ҳаёли доим манда бўлсин, фақат ва фақат мен ҳақимда ўйласин деса.
Алкашни хотини бир бутилка ароқга айланиб қолибди.
Такси тўхтатган 4 та йигит:
— Вокзалга ташлаб қўясизми?
— Ўтиринглар!
Ҳайдовчи:
— Росса ичганмисизлар дейман-а, йигитлар?!
— Йўғ-е, нималар деяпсиз?!
Ҳайдовчи:
— Автомобилни олди ўриндиғига тўртталангиз ҳам ўтириб олганингизни кўриб сўраяпман-да!!!
Бир эркак 10 қаватдан пастга йиқилиб тушибди. Ҳавода пастга тушаётган эркак ўзига-ўзи дебди:
— Агар тирик қолсам, ичишни, чекишни ташлайман, хотинимга вафодор бўламан!
Омади келиб қолиб, шалоплаб ҳовузга тушибди. Сувдан бошини чиқариб:
— Пастга тушгунимча 5 сония ўтди-ю, бошимга минг хил бемаъни фикрлар келди-я, - дермиш.
Йўлда маст кетаётган эркакни милиция ходими тўхтатди:
— Ярим кечаси бу аҳволда қаерга кетаяпсан?
— Ичкиликнинг зиёни ҳақида маъруза эшитгани.
— Кечаси учда қайси бекорчи сенга маъруза ўқиб беради?
— Хотиним билан қайнонам...
Бир жойда ишлайдиган иккита одам ароқ бутилкаларини кетма-кет бўшатиб, росса кайфлари ошиб суҳбатлари қизиб кетибди ва ичидаги сирларини ошкор қилишга тушибдилар:
— Ие, сенмидинг? Билмаган эканман!
— Ўтган йили таътилга чиқиб, санаторийга сен оламан деган йўлланмани мен илиб кетдим.
— Ие, шунақами, ким илиб кетди деган эдим-а!?
— Шунақа ишлар...! Сени 3-4 марта доғда қолдирганман! Охирги олган хайфсанингга ҳам мен сабабчи!
— Бўлмасам сен ҳам эшит! Эсингдами 2 йил олдин ўғиллик бўлган эдинг. Шуни сабабчиси менман! Кўрдингми, мен ҳам қараб турганим йўқ жавобини қайтардим!
Чойхонада:
— Тўхтанглар, биринчи бўлиб мен ичаман.
— Нега бундай деяпсан Тимур?
— Дадам ичаётганимни билиб қолибди: "иккинчи ичганингни эшитмай", - деган эдилар...
Уч ўртоқ машинада кетаётса, ГАИ ходими тўхтатиб, рульда ўтирганга қараб:
— Ҳа, ичдингизми?, - деб сўрабди.
— Йўқ, - дебди машинадагилар баравар.
— Унда нега уччалангиз ҳам олди ўриндиқдасизлар?!
Дугоналар ҳасратлашмоқда:
— Эримни қара! Вақт алламаҳал бўлди, ҳалигича қаерлардадир маст бўлиб санғиб юрибди.
— Мени эримдан ўрнак олса бўлмайдими?! Уни аллақачон олиб келиб ташлашган...