Эркаклар ҳақида латифалар

Ҳаммом билан бар ёнма-ён жойлашган экан. Бир киши ҳаммомдан кийимсиз чиқиб, барга кирибди-да, барменга дебди:
— Пиво қуй!
Бармен пиво қуйиб бериб, ҳалиги кишига қараб турса, — Нима, кийимсиз одам кўрмаганмисан? – дебди.
Бармен:
— Йўқ кўрганман. Фақат пивони пулини қаердан оларкан деб қараб турибман, - дермиш.
Сибирь ҳаво жудаям совуқ. Икки эркак турган экан, бири жуда баҳайбат ит билан, иккинчисидан сўрабди:
— Исиниб олишни хоҳлайсанми?
— Хоҳлайман
— Фас!!
Йигит:
— Сени севаман.
Қиз:
— Ха-ха-ха.
Йигит:
— Сени соғиндим.
Қиз:
— Ха-ха-ха.
Йигит:
— Қачон кўришамиз?
Қиз:
— Ха-ха-ха.
Йигит:
— Кўришганимизда санга тилла обераман.
Қиз:
— Қачон?
Йигит:
— Ха-ха-ха.
Бир овчи ўртоғига:
— Айиқ ўлдирдим, - дебди.
— Нечта ўқ отдинг? - деса,
— Ўнта ўқ, - дебди.
— Нечтаси тегди? - сўрабди яна дўсти.
— Бирортаси-ям теккани йўқ! Айиқ кулиб-кулиб, ўлиб қолди, - деган экан овчи.
Фирма раҳбари секретарига:
— Бир ҳафтага командировкага борамиз, уйингизга хабар беринг, - дебди.
Секретар эрига телефон килиб:
— Мен бир ҳафтага командировкага кетаяпман, - дебди.
Эр пайтдан фойдаланиб ўйнашига телефон қилиб:
— Бир ҳафта меникида турасан, хотиним йўқ, - дебди.
Ўйнаши репититор экан, ўқувчисига телефон қилиб:
— Бир ҳафта ўқитолмайман, бир оз дам олгин, - дебди.
Ўқувчи бобосига телефон қилибди:
— Бобожон мени бир ҳафта дарсим йўқ экан, мени шаҳар айлантиринг.
Ўқувчининг бобоси ҳалиги фирма раҳбари экан, йўқ дея олмабдида секретарига:
— Командировка қолдирилди, - дебди.
Секретар эрига телефон қилиб:
— Командировка қолдирилди, - дебди.
Эр ўқитувчи ўйнашига телефон қилиб:
— Энди иложи йўқ, хотиним командировкага бормайдиган бўлди.
Ўқитувчи ўқувчига телефон қилиб:
— Дарс ўтадиган бўлдик, - дебди.
Ўқувчи, бобоси фирма раҳбарига телефон қилиб:
— Бобо шаҳар айланиш қолдирилди, бошқа сафарга.
Фирма раҳбари секретарга:
— Тайёрланинг командировкага борамиз...
— Дўстим, уйимда сувараклар жуда-ям кўпайиб кетди. Нима қилишни билмаяпман.
— Сен уларга эшитиладиган қилиб “Уйда овқат йўқ! Егулик умуман йўқ!” деб бир неча бор такрорлагин!
Эртаси куни:
— Ҳўш, нима бўлди дўстим? Кеча айтганларимни қилдингми?
— Ҳа, ҳудди сен айтгандек қилдим.
— Натижаси қалай?
— Ярим тунда кимдир биқинимдан туртди. Туриб қарасам, бир гала сувараклар атрофимни ўраб олиб, “Сенга овқат олиб келдик. Еб ол!” деб туришибди...!
Ярим тунда бир кишининг телефони жиринглаб, гўшакдан:
— Алло, бу ҳайвонларни ҳимоя килиш жамиятими?, - деган овоз келибди.
Бояги киши ғазабдан:
— Гапир эшак. Ким сени ярим кечаси хафа қилди?, - деган экан.
Бир одам йўлда кетаётса, осмондан овоз этишилибди:
— Тўхта, тепадан ғишт тушяпти!
Ҳалиги эркак тўхташи билан, олдига катта ғишт келиб тушибди. Йўлда кетишда давом этибди. Кетаётса, яна овоз келибди:
— Тўхта, машина келяпти!
Дарров тўхтабди эркак. Шу пайт олдидан катта тезликда машина ўтиб кетибди.
— Сен ўзи кимсан?, - деб сўрабди бояги одам.
— Мен сени ҳалоскор фариштангман!
— Уйланишимдан олдин қаерда эдинг унда!!!
Ҳурматли эркаклар! Агар аёлингиз ихчам, чаққон ва серҳаракат бўлишини хоҳласангиз, қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирманг!
Бир киши фолбинга бориб, чап қўлини узатибди. Фолбин қўлига тикилиб қараб, — Тушунмадим, негадир ҳеч нарсани кўролмаяпман. Тақдирингиз тамом бўлган шекилли, - деса, мижоз:
— Сиз ўнг қўлимни кўринг. Чапи протез, - дермиш.