Эркаклар ҳақида латифалар

Қиз билан йигит биринчи бор учрашгани чиқишибди. Йигит қизни музқаймоқ билан меҳмон қилибди. Иккаласи индамай музқаймоқ еяётган экан, қиз йигитдан сўрабди:
— Нега гапирмай индамай ўтирибсиз, нималар ҳақида ўйлаяпсиз?
— Ўша сиз ўйлаётган нарсалар ҳақида ўйлаяпман.
— Вой, уятсиз, уялмайсизми тўйимиз бўлмай туриб, шунақа нарсалар ҳақида ўйлагани?
Хотин эрига:
— Азизим, бугун ажойиб туш кўрибман!
— Қанақа туш экан?
— Тушимда сиз менга бир дона олма берганмушсиз...
— Буни нимаси ажойиб?!
— Ўша олма-чи тишланган экан...
— Тишланган олма кўрсанг ҳам, сенга Apple телефонини олиб беролмайман!
Автобусда бир одам аксирибди. Ҳамма унга “Соғ бўлинг” дебди. Ўша одам яна аксирибди. Яна унга “Соғ бўлинг!” дейишибди. Учинчи марта аксирганди бир киши “Тушунмаяпти шекилли. Будьте здоровы!” деган экан.
Бир куни савлатли кийинган эркак, автобус бекатида одоб билан ҳаммани ўтказиб юбориб, охирги бўлиб ўзи автобусга чиқибди. Лекин кутилмаганда оёғини эшик сиқиб қолган экан,
— Падарингга лаънат, эшшак, ҳайвон! Оч эшикни хезалак! Нима кўрмисан аҳмоқ, ..., - деб сўкина бошлабди.
Қўрқиб кетган ҳайдовчи шу заҳоти эшикларни очибди. Бояги эркак дарҳол ўзига келиб, уст-бошини тўғрилаб, ҳушмуомалалик билан:
— Узр сўрайман! Жуда қўрқиб кетдим-да..., - дермиш жилмайиб.
Эр билан хотин кечаси ухлаб ётишса эшик тақиллаб қолибди.
Хотин:
— Вой шўрим эрим келди, - деса.
Эри:
— Қани, қани - деб деразадан қочиб кетганмиш.
Кўчада кучли шамол кўтарилиб, ёмғир ёға бошлабди. Шу пайт уй эшигини кимдир тақиллатибди. Эр бориб, эшикни очса, остонада шалаббо бўлиб кетган қайнонаси турган эмиш. Куёв ҳаяжонлиб:
— Ойижон, шу ёмғирда нега кўчада юрибсиз? Тез уйингизга боринг! – дебди-да эшикни ёпиб қўйибди.
Бир эркак машинасини ҳадеб артиб, қучоқлаб, маъюс ҳолда машинани силаб қўярмуш
Буни қўшниси кўриб:
— Ҳа қўшни, машинани сотимоқчимисиз дейман?! - деса, ҳали эркак:
— Йўғ-е, хотиним ҳайдовчилик гувоҳномаси олди, - дермиш.
— Алло, адаси, қаердасиз?
— Бекатда, автобус кутяпман...
— Тезроқ келинг!
— Хўп, сал тезрок кутаман!
— Азизам, мен оламдан ўтсам, йиғлаб ўтирмагин. Турмушга чиқгин...
— Бас қилинг! Овқат ёқмаган бўлса емай қўяқолинг.
Кўчада ота-онаси билан кетаётган болакай ҳадеб йиғлаб, инжиқлик қилаверибди. Шунда онаси боласига қараб:
— Ҳадеб йиғлайверма! Бўлмаса анави аёлга бервораман, - деса, шу пайт болани адаси йиғлашни бошлаб юборибди...