Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

Титаник чўкиб бормоқда.
Биринчи класс йўловчилари қутқариш қайиқларига чиқиб олган бўлсалар-да, иккинчи ва учинчи класс йўловчилари кема капитанининг айсберглар кема учун фойдали ҳақидаги ёлғон чўпчакларини эшитмоқдалар.
Ишга яна кеч қолиб келган ходимнинг олдидан раҳбар чиқиб сўрабди:
— Хўш, бу сафар нимани баҳона қиласиз?
— Айтсам ишонмайсиз! Бекатда автобус кутиб...
— Балки бу сафар мен эшитмаган бирор гапни айтарсиз?!
— Бугун кўринишингиз жуда ажойиб ўртоқ бошлиқ...
— Салом ўртоқ! Кўринмайсан. Қаерда ишлаяпсан?
— Ҳеч қаерда...
— Унда нима иш қиляпсан?
— Бекорчилик.
— Зўр иш-ку!
— Ҳа! Рақобатни айтмайсанми!?
Шаҳар транспортидаги бефаросатлар хит паради:
1. Умуман ювинмайдиганлар.
2. Тутқичдан ушлаб туриш ўрнига устингга йиқиладиганлар.
3. Телефонда овози борича бақириб гаплашадиганлар.
4. Қария ёки ёш болали йўловчини кўриши билан ухлаб қоладиганлар.
5. Ўзини бекатига етиб келмаган бўлса ҳам эшик олдидан кетмайдиганлар.
6. Юзингга қараб йўталадиганлар.
7. Сочини у ёқдан бу ёққа силкитиб юзингга теккизишни ёқтирадиганлар.
Бир куни Афанди чойхонага эшаги билан бориб, эшагини ташқарига боғлаб қўйибди.
Бироз вақт ўтгач, чиқиб қараса эшаги йўқмиш...
— Ўғри, ўғри! Эшагимни ўғирлаб кетишди! – деб бақира бошлабди.
Одамлар йиғилибди. Афанди яна дебди:
— Эшагим йўқ! Шу ерга боғлаб кетган эдим. Агар борди-ю эшагим топилмас экан, отам қилган ишни қиламан ҳозир! – дебди.
Одамлар ҳайрон қолиб “Отангиз нима қилганлар?” деб сўрайверишибди.
Шунда афанди:
— Отамни ҳам эшаги йўқолиб қолганда, уйга пиёда кетганлар, - деган экан.
Қиз ва йигит учрашувда:
— Сизни яхши одатларингиз нимада? – сўрабди йигит.
— Мен умуман овқат танламайман, - дебди қиз.
— Хафа бўлмасангиз, ёмон одатларингизни ҳам билсам... – дебди яна йигит.
— Овқат қилишни умуман билмайман, - деган экан қиз.
— Дада, тоғдаги кийиклар неча йил яшайди?⠀
— Бу тоғдаги йиртқичнинг қорни оч-тўқлигига боғлиқ.
— Уялмайсанми?! Соппа-соғ бўлсанг! Садақа сўраб ўтиришингни қара! Ишласанг бўлмайдими?
— Мен ишдан кейин сўраяпман!
Кичкина болакай ойисига дебди:
— Ойижон, мен ўзимни йўқотиб қўйдим...
Онаси дебди:
— Мен эса сени кир ювиш машинасини ичида кўргандим.
3 та қизиқ бир факт бор:
1) Ҳеч бир одам чап кўзи билан ёзувни ўқий олмайди.
2) Буни ўқиган содда одам дарров шу ишни қилиб кўради.
3) Алданганини билиб кулиб қўяди.