Ҳайдовчилар ҳақида латифалар

Травмотология шифохонасидан чиқган эр-хотин такси тўхтатишди. Машинага ўтиргач, ҳайдовчига қараб:
— Илтимос, фақат шошилмасдан ҳайдасангиз. Кеча бир "ўпка" ҳайдовчи уриб юборган эди, - дейишибди.
Ҳайдовчи эса тиржайиб:
— Мен бўлса сизларни танимабман...- дермиш.
Афанди бир куни эшак миниб кетаётса, чорраҳада ДАН ходими кўриб Афандини тўхтатибди, шунда Афанди тормоз ишламайди, деб ўтиб кетибди.
Травматология касалхонасидан чиққан бемор таксига ўтиргач:
— Фақат секинроқ ҳайданг, илтимос! Кеча шу ерда мени машина уриб юборган эди, - деса, ҳайдовчи беморга ўгирилиб:
— Ие, танимабман сизни..., - дермиш.
— Ҳурматли ҳайдовчи, нима учун кўча бошидаги юқори тезлик 50 белгисига амал қилмай келяпсиз?
— Ўртоқ командир, машинани 250 км/с тезликда ҳайдаганимда, бу белги умуман кўринмас экан, ишонаверинг!
Икки оғайни тикода бир дўкон ёнига келиб тўхташибди. Машинани эгаси тикони эшигини қулфлаётса, ўртоғи унга қараб:
— Бу эски араванг кимга-ям керак?! - деса, дўсти:
— Ўтган сафар машинамни ичига ахлат ташлаб кетишибди. Шунга қулфлаб қўймоқчиман-да..., - дермиш.
Таксига ўтирган аёл ҳайдовчининг қоидабузарликлари, машинани қалтис ҳайдашини кўриб, танбеҳ берибди:
— Илтимос, эҳтиёткорроқ бўлиб ҳайдасангиз. Мени 4 та болам бор. Соғлиғим ўзимга керак!
Ҳайдовчи аёлга ўгирилиб қараб:
— 4 та болам бор деяпсиз-у, соғлиғингиз ва эҳтиёткорлик ҳақидаги чўпчакни қаердан олдингиз?!
ГАИ ходимининг оғир оёқ рафиқаси турмуш ўртоғи билан хизмат машинасида кетаётиб, хотинининг кўзи ёрийдиган бўлиб қолибди. Туғилаётган фарзандлари эгизак экан. Хасан туғилиб, дадасига кўзи тушибди-ю, шундай деб қичқирибди:
— Ҳусан, чиқмай тур! Гаига тушиб қолдик!
Камбағалчилик қуриб кетсин, қачонгача томи йўқ машина-ю, тугмачасиз телефон ишлатаман?!
Такси билан Бухорога кетаётган отахон ҳайдовчига:
— Болам, Сирдарёдан чиқишимиз билан мени уйғотиб қўйгин, - дебди-ю, уйқуга кетибди. Ҳайдовчи Бухорога етай деб қолганда чолнинг гапи эсига тушиб, “Отахон ўша ерда ўйғотгин деганди” деб орқага қайтиб борибди.
Сирдарёга етиб келиб отахонни уйғотса, отахон машинадан тушиб, ҳарсангтошни ёнида расмга тушибди-ю, ҳайдовчига қараб:
— Бўлди! Энди Бухорога ҳайда, - деган экан.
Гаи ходими:
— Яхши қиз, ҳайдовчилик гувоҳномангиз борми?
— Ҳа бор.
— Қани бир текшириб кўрайлик...
— Илтимос, олиб қўйманг!
— Нега?
— Чунки гувоҳномадаги расмга жуда чиройли тушгандим-да.