Интернет ҳақида латифалар

Бемор врачга келиб дебди:
— Доктор менга ёрдам беринг. Фикру ҳаёлим фақат телеграмда, кундузи ҳам, кечаси ҳам группадаман! Нима қилай, маслаҳат беринг...
Врач:
— Бу жиддий касаллик. Юринг, сиз билан личкада гаплашамиз.
Якин кунларда телеграм группаларида:
Агар мени ёқтирсанг, менга кулиб турган (одамча) смайлик юбор!
Агар менга ёқишни истасанг, менга юракча расмини юбор!
Агар мени севсанг, ҳисобимга пул ташлаб юбор!
Антиқа пайтда яшаяпмизда. Статусларни айтаман. Уларни ўйлаб ўзи тўқиб ёзадиганлар ҳам бор, таржима қиладиганлар эса кўпроқ. Биров ёзганини ухлатиб ўзини сайт, группа, каналига қўядиганлар эса улардан ҳам кўпроқ. Ўқиб класс, лайк босиб шахсий саҳифасига қўядиганлар янаям кўпроқ.
Бироқ... Ўша ақлли гапларга, фойдали насиҳатларга амал қиладиганлар жуда оз. Нетдаги ҳаётимиз қуруқ гапга айланиб бормоқда. Америкаликлар тили билан айтганда "Бла, бла, бла..."
Телеграммдаги суҳбатдан:
— Севган қизингиз борми?
— Йўқ.
— Ундай бўлса, бирон ерда учрашиб, танишиб олсак бўлар экан.
— Афсуски, бунинг иложи йўқ...
— Сабаб?
— Хотиним рухсат бермайди.
Ўғли онасига:
— Ойи нимага мани "черный" га қўшиб қўйдиз?
— Eее, ўғлим сендан ҳар ҳил спам келаяпти—да...
— Қанақа спам?
— «Менга Paynet'дан 10 минг ташаворинг», «Кинога 20 минг бериб туринг»...
Шу, одноклассники, телеграмм чиққанидан бери, кўпчилик ёшлар ўқиш ва ёзишни ўрганиб олишди!
Интернет провайдер сайтига савол билан мурожат қилишяпти:
Ёшим 20 да. Чексиз интернет чўнтакбоп нархга пайдо бўлиши эҳтимоллиги қанча?
— Алло, бу МЧСми?
— Ҳа...
— Мени бу ердан чиқишимга ёрдам беринглар?!
— Қаердан?!
— ИНТЕРНЕТДАН... "Телеграм-Одноклассники—Инстаграм"лардан чиқарворинглар... Қутқаринглар...
Виртуал никоҳ. Толиби илм шогирд пиру комил устоздан сўради:
— Устоз, агар ошиқ ўзининг маъшуқасига телефоннинг телеграмхонасидан, анга ўзини бағишлашини сўраб уч марта ёзсаю, ожиза анинг ёзувиға жавоб қилиб розилиғини битса никоҳ ҳосил бўлурму?
Пиру Комил устоз ўйлаб жавоб берди:
— Агар заифа ҳам ўнлайн режимда турғон эрса, ҳосил бўлур, зеро мегабайтнинг пули маҳр ўрниға ҳам ўтур.
— Ада, қорним очди.
— Ойинга Telegram'da ёз, келиб овқатлантириб кетади.