Лоф-ёлғон ҳақида латифалар

Қабрда икки арвоҳ гаплашиб қолибди. Биринчиси иккинчисига дебди:
— Юр, шаҳар айланамиз.
— Хўп, юр, -дебди-да, қўлига таёқ олибди.
Биринчиси:
— Бу таёқни нима қиласан, - деса.
— Йўлда арвоҳ чиқиб қолади. Мен арвоҳдан қўрқаман. Таёқ билан ураманда!
Тунги барлардан бирига ит етаклаган киши кириб ҳаммага дебди:
— Мени итим гапира олади!
Ҳеч ким ишонмабди ва шу ерни ўзида баҳс бошланиб, гаровга пул тикилибди.
Ҳалиги кишини ити ҳеч нарса гапирмабди. Катта пулни бой берган хўжайини кўчага чиқиб, итга бақира бошлабди:
— Нега била туриб гапирмадинг? Ахир шунча пул ютқазиб қўйдим-ку!!!
Шу вақт ит тилга кириб:
— Э, хўжайин! Лекин эртага биз қанча пул ютиб олишимизни билсангиз эди...!
Бир аёлни эри жағини синдириб, гипсда касалхонада ётган экан. Кўргани келган хотини унга:
— Мана азизим, сизга сабзи, турп, олма, редиска олиб келдим. Еб ётинг! Кейинги сафар нима олиб келай? - деса,
эри гипсланган оғзи билан зўрға:
— Ёнғоқ олиб кел! Чақиб ётаман, - дермиш.
Бир куни отахон сигирини сотгани бозорга кетаëтса, бир "Камаз" тўхтаб:
— Келинг отахон машинага ўтиринг, - дебди.
Отахон:
— Сигирничи?
— Сигирни камазни орқасига боғлаб қўйинг, - дебди шофëр
Отахон сигирни боғлаб қўйибди. Йўлда отахон ухлаб қолибди. Камазни тезлиги 100 км да кетаëтса, машина "гармошкага" тушгач, отахон уйғониб кетиб:
— Сигир нима бўлди? - деса,
Шофëр, орқа ойнага қараб:
— Отахон сигирни тили ўнг томонга чиқиб кетибди, - деса
Отахон:
— Унда машинани чап томонга ол. Болам, сигир обгонга чиқмоқчи, - дермиш.
Байрамни эртасига бошлиқ ҳамма ходимларни мажлисга йиғибди. Кайфияти йўқ, авзойи бузуқ, ходимларга қараб:
— Кеча байрамда ким ичди? - деб савол берса, ҳеч ким индамабди. Бошлиқ яна:
— Яна бир марта сўрайман, кеча ким ичди? Яна ҳамма жим.
— Охирги мартта сўраяпман. Кеча ким ичди, - деса, бир ходим ўрнидан туриб, қўрқиб:
— Мен ичгандим, - деса, бошлиқ
— Сиз мен билан юринг! "Бош оғриқ" қиламиз. Қолганлар ишини қилсин! -дермиш.
— Яқинда интернетда ўқидим. Битта миллионер ҳамма бойлигини ёшлигида севган қизига васият қилибди.
— Нима учун? Ахир у аёл унга турмушга чиқмаган-ку?
— Шунинг учун ҳам унга миннатдорлик билдирган-да...
Бир бемор шифокорга келиб:
— Ёрдам беринг. Мени қулоғим оғрияпти. Нариги хонадаги врачлар қулоғингизни кесамиз дейишяпти...
Шифокор:
— Тавба, нега ундай дейишади. Қўрқитиб юборишибди-ку сизни!!! Мен сизга бир дори бераман. Уч кун ичасиз.
Бемор:
— Кейин кесишмайдими қулоғимни?
Шифокор:
— Йўқ. Қулоқларингиз ўзи узилиб тушади...
Бир аёл худога нола қилибди:
— Эй худо! Нимага менга олийжаноб турмуш ўртоқ учратмайсан?
Шу пайт аёлга самодан товуш эшитилибди:
— Сенга орзуингдаги эркакларни юбордим. Сен улар билан дўст эканингни айтиб, ўзинг қаёқдаги аҳмоқлар билан учрашиб юрибсан.
Кичкинагина болакай йўлда кетаётиб ўзича қўшиқ айтаяпти:
— Оҳ, энди сени ўзганинг лаблари эркалайди!
Бир йигит уни эшитиб деди:
— Нима севган қизинг ташлаб кетдими?
— Йўқ... Чупа-чупсимни йўқотиб қўйдим...
Бир киши мардикор бозорига бориб:
— Менга иккита еврей керак, - дебди.
— Еврейни нима қиласиз? - деб сўрашса,
— Уйимни евроремент қилдирмоқчиман, - дебди.