Машҳурлар ҳақида латифалар

Тилла балиқ Максим Галкинга қараб дебди:
— Бор, кетавер! Сени кампирингда ҳамма нарса бор.

Бир куни Месси билан Рональдо гаплашиб қолишибди.
Месси:
— Мени бир нечта кубокларим бор, - дебди.
Рональдо эса:
— Менда эса, Ўзбекистондаги “Уммон” гуруҳини дастхати бор, - деган экан.

Эр-хотин машинада кетаётишса, эри магнитофонни овозини баланд қилиб, хотинига "Эшит!", - дебди.
Шерали Жураевни ''Биринчи муҳаббатим'' қўшиғи янграй бошлабди. Эр гоҳ рулга муштлар, гоҳ "уф-ф" деб бош чайқатар экан.
Буни кўрган хотини жанжал бошлабди:
— Ҳа, қариган чоғингизда...?! Биринчи муҳаббатингиз ёдингизга тушиб қолдими!? Уятсиз, беандиша, шарманда...
Эр бўлса яна бош чайқатиб:
— Эҳ хотин, нималар деяпсан!? Чап тарафдаги калонкадан "чарс-чарс" деган товуш чиқяпти. Янгисини олиш керак энди..., - дермиш.

Кунлардан бир кун машҳур италян қўшиқчиси Энрико Карузо ижодининг илк даврида кичик бир шаҳар саҳнасида концерт бераётганди. Шу пайт томошабинлардан бири унга қарата карам бошини отиб юборади. Қўшиқчи ўзини йўқотмай шундай жавоб қилади:
— Айрим томошабинлар менинг ижроимдан таъсирланиб калласини йўқотиб қўйишди.

Бир куни Алишер Навоий шогирди Хўжа Осафийга насиҳат қила бошлабди:
— Мен бир нарсага ҳайронман. Шундай ўткир зеҳнли, баланд таъбли бўла туриб, шеър ёзиш билан шуғулланмайсиз.
— Мавлоно хўб айтурлар. Афв мақомида узр баён қиламанки, энди шеър ёзишга зўр иштиёқ билан киришиб кетдим. Ҳатто кечалари ҳам шеър ёзиш билан машғул бўляпман. Масалан, ўтган кеча икки пулга олинган шам ёниб битгунча, икки юз жуфт байт ёздим.
— Ундоқ бўлса, ҳар юз жуфт байтинг бир пул экан-да...

Бир шоир ғазал битиб мавлоно Абдурахмон Жомийнинг ҳузурида ўқиди. Сўнг қаддини ғоз қилиб деди:
— Ғазални подшо саройининг дарвозасига осиб қўймоқчиман, зеро эл аро шуҳрат топса.
— Унда ғазални сеникилигини қаердан билишади? Эл аро машҳур бўламан десанг, ғазалингни ёнига ўзингни ҳам осиб қўй, - деди мавлоно Жомий.

Концертда ўтирган бир киши ёнидаги одамдан сўради:
— Нега қўшиқчи қўшиқ айтиб у ёқдан-бу ёққа чайқалаверади?
— Қимирлаб турган нишонни уриш қийин бўлади-да.

Инглиз тилини сув қилиб ичворган Адиба Балоеванинг тест жавобларидан, Шекспир ҳаётга қайтиб, туғилганига пушаймон бўлди.

Вагон кузатувчиси Гулмира йўловчилардан чарчаган вақтида, уларнинг чойига уйқу дори қўшиб беради.
Агар-да зерика бошласа, "Уммон"ни қўшиқларини қўйиб беради.

Голливудда ўтказилган мукофотлаш маросимида ҳозиргача "Оскар" мукофотига олти марта даъвогарлик қилган Леонардо Ди Каприо ниҳоят "Оскарга энг кўп маротаба даъвогарлик қилган шахс" номинацияси бўйича тақдирланди.