Оила ҳақида латифалар
Агар ўша ишларни бажаришмаса, дарров сезилади...
"Ўғил отасини олдига келиб, секингина деди:
— Ада, бувамга айтинг, менга қиз топавермасинлар. Ахир ўз севган қизим бор.
— Бўш вақтингни доим компьютер олдида ўтказасан. Сени ёшингда мен ҳовлида футбол ўйнар эдим.
— Дада, сизни ҳовлингиз машиналар билан банд бўлмаган-да!
— Ада, боғчага нимада борамиз?
— Пиёда.
— Ада, пиё қачон келади?
— Тила тилагингни, - дебди балиқ.
— Тошкентдан Чимёнга бир зумда олиб чиқадиган йўл қуриб бер, - дебди ҳалиги одам.
Балиқ:
— Бошқа осонроқ нарса сўрагин! - деса, бояги киши:
— Хотинимни ҳечам тушунмайман. Ҳар куни кайфияти ҳар хил. Шу хотинимни тушунадиган қилиб қўйгин, - деса, балиқ:
— Чимёнга борадиган йўлни қачонга битказиб берай? - дермиш.
— Адажон, ахир юрагингизни мазаси йўқ-ку!
— Фақат сен менга қайғурасан, ўғлим...
— Адаси, келинг шу дам олиш кунлари мазза қилиб дам олайлик...
Эри хурсанд бўлиб хотинига:
— Бўпти хотин, душанба куни кўришгунча унда! - деган экан.
— Сиз мени ҳамма қариндошларимни ёмон кўрасиз.
— Гапинг нотўғри. Мана мисол учун, сени қайнонангни жудаям яхши кўраман.
— Намунча хурсандсиз?
— Сен рад жавобини берибсан.