Ота-она ҳақида латифалар

— Ўғлим, уйга кир!
— Нима қорним очдими?
— Йўқ, совқотдинг!
2 ёшли қизалоқни онаси эшитишни текшириш учун қулоқ докторига олиб борибди.
Доктор шивирлаб:
— Шоколад... - деса.
Қизалоқ ҳам шивирлаб:
— Қани, - дермиш.
Афанди 70 ёшда экан. Ўғлига мақтана кетибди:
— Мен 30 ёшимда қандай кучга эга бўлсам, ҳозир ҳам ҳудди шундай кучим бор.
— Ўғли ҳайроон бўлиб:
— Қанақасига ота? – дебди.
— Мана масалан, 30 ёшимда ҳовлидаги анави тўнкани кўтара олмас эдим. Ҳозир ҳам кўтара олмайман...
Бир йигит уйига қўнғироқ қилса, беш ёшли қизи олибди:
— Ойинг қани?
Қизалоқ:
— Тепадаги ётоқхонадалар. Битта амаки билан гаплашиб ўтиришибди, - дебди.
Йигитни ранги ўчиб :
— Ҳозироқ тепага чиқасанда, “Дадам келдилар!” дейсан, кейин менга нима бўлганини айтасан! - деб буюрибди.
Орадан беш дақиқа ўтиб қизалоқ гўшакни олиб:
— Алло! Дада! Ойим зинадан югуриб тушаётиб халатига уралашиб йиқилиб, "Вой-войлаб" ётибдилар. Ҳалиги амаки иккинчи этаждан ўзини ҳовузга ташлаб, сув йўқлиги учун ухлаб қолди, - деса, йигит ҳайрон бўлиб:
— Ие, уйимизда ҳовуз йўқ эди-ю?!
— Дада, ўзингиз қурдирдингиз-ку ҳовузни... - дебди. Йигит баттар ажабланиб:
— Бу ўзи Эшматовлар хонадоними? - деб сўраса, қизалоқ:
— Йўқ, уларники эмас - дебди.
Йигит телефонига терилган рақамларга бир қарабди-да, жилмайиб:
— Узр қизалоқ, адашибман, - деган экан.
— Кеча қизалоғим билан мушукчани расмини чизгандик, бугун ҳовлимизга қаердандир мушук боласи кириб олибди.
Бугун ўтириб, Малибу автомобили, икки қаватли далаҳовли ва тилла билакузукларни расмини чизмоқчимиз...
Ўғли отасини кўкарган кўзига қараб:
— Ада, кўзингизга нима бўлди? - деса, отаси ғазабланиб:
— Агар мени машинамда дугоналарингни лаб бўёғи яна тушиб қолгудек бўлса, иккинчи кўзим ҳам шу аҳволга тушади!
Хотин эрига:
— Ҳой дадаси, ўғлингизга айтинг, интернетни йиғиштирсин! Дарсини қилсин!
— Онаси, ўзинг айт! Ўғлинг мени "чёрный"га киритиб қўйган.
— Ойи, кўчага чиқиб ўйнасам, майлими?
— Шу кир қулоқларинг биланми?
— Йўқ, ўртоқларим билан.
Оқшом эртагини бу сафар ўғлига отаси ўқиб бермоқда:
— Малика жуда-ям гўзал экан... У шунчалар чиройли эди-ки, шаҳзода бутун оқшом ундан кўзларини уза олмабди.
— Ада, нега шаҳзода маликани кўзларини узиб олмоқчи бўлган???
Она қизидан сўрабди:
— Қизим, кечқурун хонангдан гумбурлаган товуш келди. Нима эди у?
— Кийимларим полга тушиб кетди.
— Кийимларинг шундай овоз чиқардими?
— Мен уни ичида эдим-да!