Овқатланиш ҳақида латифалар

Ярим соат аввал қанча режаларим бор эди. Овқатландим-у...
Чарчаган эканман, ётиб олдим.
Мезбон меҳмонга илтифот қилди:
— Сомса совумасин, олсинлар, тақсир.
— Хўп ажойиб сомса бўлибди. Тўрттасини еб, тўйиб қолдим.
— Тақсир, бешта едингиз, яна битта олинг, жуфт бўла қолсин.
Бир ўзбек хорижга меҳмонга борса, ундан сўрашибди:
— Сизларда кўпроқ нима истеъмол қилишади?
— Сомса.
— Нима ўзи у?
— Хамир ичида гўшт солинади.
— Яна нима ейишади?
— Чучвара.
— У нима?
— Хамир ичига гўшт солинади.
Хорижликлар ҳайратланиб:
— Бундан ташқари яна нима таомлар севиб истеъмол қилинади?
— Манти, хоним, ...
Ёшгина йигит кўчадаги кафеда овқатланиб ўтирса, ёнига ширакайф дайди келиб:
— Укам. Овқатингдан менгаям қолдиргин, - дебди. Ҳалиги йигит бўлса:
— Манави кабобданми? Ҳа, манави ошданми?, - деб ҳамма нарсани еяверибди.
— Майли, нимадан бўлса ҳам, - дебди ширакайф киши.
Йигит эса катта-катта ейишда давом этиб:
— Ош, кабобларни таъмини кўрмоқчимисиз, - деб, охири овқатларини тугатгач, — Овқатни мазасини кўриш учун ишлаш керак, - деган экан.
Жанг майдонига ошпаз эмаклаб келиб, акопдаги аскарлардан:
— Бугун нима овқат қилай? - деса, бўлинма командири:
— Ош қил! - дебди.
— Неча кило қилай? - сўрабди ошпаз:
— 10 кг неча кишига етади? - дебди яна командир.
— 90-100 кишига етади, - деса,
— Бўлмаса жангдан кейин қиласан, - дермиш.
Поездда еврей ва хохол кетаётган экан. Хохол сала еб ўтирибди, еврей эса селёдка. Бир пайт еврей хохолга дебди:
— Салада ҳеч нарса йўқ, балиқда эса фосфор бор! Миянгга фойдали! Мана ол, селёдкадан еб кўргин!
Селёдкани ея бошлаган хохол:
— Лекин, селёдка арзимаган пул туради, сала эса фалон пул!!! - деса, еврей:
— Ана кўрдингми? Бир тишлам селёдка емасингдан, миянг ишлай бошлади!!!
— Азизам, бугун тушликка нима еймиз?
— Ҳеч вақо!
— Ҳудди кечагидек-ми?
— Ҳа, кеча икки кунлигини пишириб қўйгандим.
Тўртта содда йигит шаҳардаги ресторанга кириб, нима овқат буюришни бимай ўтиришса, ёнидаги столда бешта йигит менюга қараб:
— Бизга ҳаммамизга Бефштекс олиб келинг, - дейишибди.
Ҳалиги тўрттала йигитлар буни эшитиб қолиб, официантга қараб:
— Бизларни ҳаммамизга тўрфштекс олиб келаверинг!, - дейишган экан.
Мактабда ўқувчиси синфдошини уйига бориб, эшик қўнғироғини босган экан, дўстини онаси эшикни очибди. Ҳалиги бола унга:
— Салом холажон! Акбар уйдами, - деб сўраса,
— Ҳа уйда! Лекин овқатланяпти. Балки сен ҳам овқатланишни хоҳларсан, - дебди.
— Ҳа хоҳлайман, - деса,
— Бўпти, унда сен ҳам уйингга бориб овқатингни егин, кейин келарсан, - дермиш.
Шаҳарлик йигит билан қишлоқдан келган қиз овқатланиб ўтиришган экан, йигит официантга:
— Бизга салфетка билан "зубачистка" беринг, - деса,
Қиз:
— Йўқ бўлди, мен тўйдим, - дермиш.