Овқатланиш ҳақида латифалар

— Кабоб пишираётган нима учун елпиб туришади?
— Кўмир яхши ёниши учун.
— Йўқ. Қўшниларга кабоб ҳиди яхшироқ етиб бориши учун.
Эр уйга гўшт олиб келса хотини дебди:
— Роса яхши гўшт экан. Уйни мантисидан қилиб берайми, бозорникидай манти бўлсинми?
Эр:
— Нима фарқи бор?
Хотин:
— Бозорни мантиси бўлса, олиб келган гўштингизни бутунлигича совутгичга солиб қўяй, уйни мантисидан бўлса бугун гўшт тугайди-да адаси.
Кун иссиқ! Ошхонада ярим кунимни чучвара тугишга сарфласам-у, эрим ишдан келиб, чучвараларни еб "Бошқа бунақасидан сотиб олмагин!" деса одамга алам қиларкан.
— Қозон кабобга нима қўшиб тайёрлаган эдингиз қудажон?
— Айтолмайман, бу пазандалик сири...
— Айтақолинг! 3 кундан бери реанимацияда ётибман. Врачлар топа олишмаяпти.
Кафеда официант мижозга буюртма қилинган товуқни қўлида ушлаб олиб келаётганини кўриб жаҳл билан:
— Нега овқатни қўлингиз билан ушлаб олгансиз!? - деса, официант:
— Икки мартта ерга тушиб кетди. Учинчи мартта ҳам тушириб юбормай дегандим... - дермиш.

Ишдан қайтган эр овқатланишга ўтирса, хотини сўрабди:
— Пайпоғингизни алмаштирмадингизми?
— Алмаштирдим, - дебди эри.
— Ишдан кийиб келган пайпоқни ечинг! - дебди яна хотини.
— Ечганман хотин, - деса, хотини:
— Унда нега бунақа ҳид келяпти? - дебди.
Эри:
— Шунақа қилишингни билиб, ечган пайпоғимни чўнтагимга солиб олган эдим, кўрсатаман деб, мана, - дермиш эри.