Овқатланиш ҳақида латифалар

Она боласига:
— Агар ҳозироқ бўтқангни емасанг, ялмоғиз кампирни чақираман! – деса,
Боласи:
— Овора бўлманг ойижон, бу бўтқани ялмоғиз кампир ҳам емайди!... – дермиш.
Қиммат ресторанга кирган хўранда ёнига официант келиб сўрабди:
— Нима буюртма берасиз?
Хўранда официант узатган менюни секин ёпиб:
— Сиз менга нима тавсия қиласиз? - деса, официант паст овозда пичирлаб:
— Фурсат борида бу ердан қочиб қолишни тавсия қиламан, - деган экан.
Афанди бозордан тоғора олиб келаётган эди, йўлда биров дуч келиб:
— Қани, тақсир, тоғорани менга беринг, кўтаришиб кетай,— деди-да, Афандининг қўлидан тоғорасини олди.
Уйга етдилар. Афанди одамгарчилик юзасидан у кишини меҳмон қилиб жўнатди. Бироқ бу киши ҳар куни келиб, Афанди билан сўрашиб:
— Хўш, қалай, тоғора омонми?—деб сўрайдиган бўлиб қолди.
Ҳар гал келганида, Афанди уни ҳоли-қудрат меҳмон қилиб жўнатарди. Бу ҳолнинг узлуксиз давом этишидан Афанди жуда зерикди.
Кунларнинг бирида, у киши яна келиб, эшик қоққан эди, Афанди тоғорани кўтариб чиқди. У ҳам сўрашиб бўлгач:
— Ҳа, қалай, тоғора омонми?—деб сўраган эди. Афанди тоғорани ерга ташлаб юборди. У ерга тушиб синди.
— Ҳа, тоғора шу дамгача омон эди, ҳозир кўз олдингизда жон берди,— деб Афанди уйга кириб кетди.
Вокзал ошхонасида овқатланаётган бир хўранда:
— Официант, мени овқатимни нега бунча кам суздингиз?
Официант:
— Поездингиздан кечга қолманг дедик-да...
Ресторанда қуён ва бўри суҳбатлашиб ўтиришибди. Қуёнжон, сенга маза, доим пулинг бор менда эса ҳеч вақо йўқ, шунча пулни қаердан оласан?
— Менга пулни машуқам беради.
— Меники эса бир тийин ҳам бермайди, дебди бўри
— Эҳ, бўривой сен жуда қўполсан, тирноқларинг ўткир. Сен аста-секин мулойимлик билан хотинингни қўлини, қўлингни орқаси билан силасанг албатта пул беради.
Бўри шошиб уйга борса, хотини ухлаб ётган экан, секин бориб кафт орқасини силаса,
— Ҳа, қуёнжон, пулинг тугадими, дебди.
Бувиси набирасидан сўрабди:
— Намунча кўп сув ичяпсан?
— Олма егандим.
— Хўш, нима бўпти?
— Уни ювмасдан егандим...
Менда бор одатлар сизда ҳам борми?
— Йогуртни очганда, биринчи бўлиб қопқоғини ялаб қўясизми?
— Телефонингизга келган смс ни ўқиб, баъзида овоз чиқариб жавоб берасизми?
— Ёқимли смс ларни қайта-қайта ўқиб кўрасизми?
— Эшик ёпиқ турганини кўрсангиз ҳам барибир тортиб кўрасизми?
— Ердаги брусчаткани устидан юриб кетаётиб, фақат бир хил шаклларини босишга ҳаракат қиласизми?
— Кечаси ётоқхонангиз чироғини ўчиргач, краватгача телефонингизни чироғини ёқиб етиб оласизми?
Бир киши жазманини уйига келса, у ерда хотини жазмани билан чой ичиб, гаплашиб ўтирганмиш.
Шунда ҳалиги киши хотинига қараб:
— Ўтиришингни қара! Мен бўлса эрталабдан бери сени қидиряпман! - дебди.
Эр-хотин гаплашиб ўтиришса, эр дебди:
— Росса қорним очди...
Хотини-ям ҳазиллашмоқчи бўлиб:
— Мени еяқолинг, - деса, эри:
— Жиннимисан, менга ёғли овқатлар мумкин эмас-ку... – деган экан.
Бир куни Афандининг уйига Али деган дўсти меҳмонга борибди.
Бир пайт Афанди қараса, Али дастурхондаги кумуш қошиқни чўнтагига солаётганмиш. Топқир Афанди шундай дебди:
— Қаранглар, ҳозир мен қошиғимни чўнтагимга соламан. Бир зумда қошиғим Алининг чўнтагида пайдо бўлиб қолади. Мана...
У шундай деб Алини чўнтагидан ўғирланган қошиқни олиб қўйган экан.