Ўзбекона ҳақида латифалар

Ҳайдовчилар учун:
Кўп газ боссанг бензин кетар.
Кўп тормозда резина кетар.
Бу иссиқда юраверсанг,
Бир кун точна “томинг” кетар!
Бир нечта давлатдан қурувчилар йиғилиб суҳбат қуришибди:
Қурувчилардан сўрашибди:
— Сизларда бино қуришдан олдин нима қўйилади.
Англиялик қурувчилар:
— Албатта, фундамент! – деб жавоб берибди.
Германиялик қурувчилар дебди:
— Бизларда биринчи навбатта интизом қўйилади.
Ўзбек қурувчиларига навбат келганда улар шундай дебди:
— Агар биз бинони Россияда қурсак, дастурхонга ароқ қўйилади. Агар ўзимизда қурсак, бинони қуришимиздан олдин муддат қўйилади.
Офис фарроши эрта тонгдан ишга келса, ҳамма ходимлар келиб бўлишган экан. Улар хонадаги жиҳозларни жойини алмаштирар, шкаф ва столларни у ёқдан, бу ёққа сурар эканлар. Фаррош ҳайрон бўлиб:
— Нима қиляпсизлар? – деса, ходимлар:
— Холажон, биз доим шунақа қиламиз. Фирмамиз ишлари юришмай қолса буюм ва жиҳозларни жойини алмаштирамиз. Шунда савдо ҳам юришиб кетади, - дейишибди.
Шунда фаррош:
— Эҳ... Мен бу ерда анча йилдан бери ишлайман. Бошлиқ савдо пасайиб, ишлар юришмай қолганидан хабар топган заҳоти мебелларни эмас, ходимларни алмаштиради, - дермиш.
Совчилардан қизни онаси сўрабди:
— Ўғлингиз қаерда ишлайди?
Совчилар:
— GM автосалонида, договор тарқатувчи бўлиб ишлайди..
Буни эшитиб қолган қизни отаси:
— Қизимиз сизларники, - дермиш.
Қайнона келинига танбеҳ беравераркан:
— Овқат қилишни билмайсиз! Ўғлим бечора бемаза овқатларни еб, умри ўтяпти! Сиздек хотин билан яшаб юрибди болам... Мен сизни ёшингизда...биласизми?!
Келин:
— Биламан ойижон. Ҳудди мени ёшимда сиз адажонни қирқини ўтказган эдингиз.
Ўзбекистонга аномал иссиқ ҳаво кириб келди. Бундай вақтда бизларга фақат гўжа ёрдам бера олиши мумкин.
— Қаранглар, кимдир ҳушидан кетди!
— Югур гўжа олиб кел! Тезроқ! Қутқарамиз!
Бир киши Россияга ишлагани борибди. Иш берувчи аввал суҳбат қилиб кўрмоқчи бўлиб дебди:
— Нима мақсадда Россияга ерга келдингиз?
— Нексия ва 2 қаватли уйлар қилгани келдим.
Буни эшитиб иш берувчи:
— Нексия бизда чиқмайди, Ўзбекистонда чиқади. 2 қаватли уйларга ҳам ўзбеклар ўч бўлади, - деб орқасига қайтариб юборган экан.
Бир киши Россияга ишлагани борибди. Иш берувчи аввал суҳбат қилиб кўрмоқчи бўлиб дебди:
— Нима мақсадда Россияга келдингиз?
— Нексия ва 2 қаватли уйлар қилгани келдим.
Буни эшитиб иш берувчи:
— Нексия бизда чиқмайди Ўзбекистонда чиқади. 2 қаватли уйларга ҳам ўзбеклар ўч бўлади, - деб орқасига қайтариб юборган экан.
Йирик нефть ишлаб чиқариш заводи директорига савол беришди:
— Ўртоқ бошлиқ, сиз ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган одамни ўзингизга ҳайдовчи қилиб ишга олган бўлармидингиз?
Директор:
— Йўқ албатта! Ахир мен ўз жонимни хавфга қўя олмайман-ку!
— Унда нега фалсафа факультетини битирган жиянингизни ўзингизга ўринбосар этиб тайинладингиз?
Ҳозирги замон ёшлари тилидан:
"Ўғил отасини олдига келиб, секингина деди:
— Ада, бувамга айтинг, менга қиз топавермасинлар. Ахир ўз севган қизим бор.