Ўзбекона ҳақида латифалар

Эр-хотин жанжали: Хотин:
— Сиз мени ҳамма қариндошларимни ёмон кўрасиз.
— Гапинг нотўғри. Мана мисол учун, сени қайнонангни жудаям яхши кўраман.
Бир бўйдоқ бола ўрмонда сиқилиб юриб ўзини осмоқчи бўлиб турса Ялмоғиз кампир келибди
— ҳа болам не ўзини осмоқчисан диса?
— бу ҳаётда яшагандан нима маъно?! Уйим, пулим, севганим, мошинам, бўлмаса нима қиламан, осаманда дебди.
Шунда Ялмоғиз кампир этибди:
— Мен шулани ҳаммасини бераман ўрмонни бошига чиқсен ёш қиз, машина, пул ва 2 этажли уй бўлади фақат битта шартим бор:
— Нима?
— Мени битта ўпсенг бўлди.
Бола ўпиптию югурипди.
Кампир болам ёшинг нечида диса.
— 30 да дебди
Шунда кампир 30 га кирган бўйдоқла ҳалиям эртакга ишонарканде дебди.
Бир ўртахол оила ресторанга овқатлангани киришибди. Овқатланиб бўлишгач хотини официантга:
— Мана бу ошиб қолган овқатларни итимга олиб олсам майлими, - деса
5 ёшли ўғли:
— Урааа, энди ит боқарканмиз, - дермиш.
Эрини кўргани келган хотин, йиғлаганча палатага кириб келди.
Эри:
— Ҳа хотин, нима бўлди?
Хотин йиғлаганича:
— Кеча онамни машина уриб кетди, - деса...
Эр:
— Хотин биласанку жағим синган. Мeни кулдирма, - дермиш
— Врач қабулига ёзилсам бўладими?
— Ҳа албатта. 20000 тўлашингиз керак.
— Бепул врачга кирмоқчиман!
— Марҳамат, икки ой навбатингизни кутасиз.
— Икки ой кутолмайман. Келишайлик...
— Майли келишамиз, 20000 бўлади.
Икки аёл қамоқхонанинг бир хонасида уч йил ўтиришибди. Жазо муддати тугаб, озодликка чиқаришса, қамоқхона дарвозаси олдида яна ярим соат гаплашиб туришган экан.
Никоҳ - шундай воқеаки, ундан сўнг эркак гул сотиб олишни тўхтатиб, озиқ-овқат сотиб олишни бошлайди.
Ҳарбий комиссариятда тиббий кўрик. Икки эгизакдан бири текширувдан чиқибди.
— Нима бўлди? сўрабди Ҳусан.
— Армияга яроқсиз эканман, олишмади, - дебди Ҳасан.
— Унда менинг ўрнимга ҳам кириб чиқ, армияга боргим келмаяпти. Ҳасан хўп дея, яна кўрикдан ўтиш учун кириб кетибди. Бироздан сўнг чиқиб дермиш:
— Ҳусан, сени армияга олишди!
Бир ўзбек хорижга меҳмонга борса, ундан сўрашибди:
— Сизларда кўпроқ нима истеъмол қилишади?
— Сомса.
— Нима ўзи у?
— Хамир ичида гўшт солинади.
— Яна нима ейишади?
— Чучвара.
— У нима?
— Хамир ичига гўшт солинади.
Хорижликлар ҳайратланиб:
— Бундан ташқари яна нима таомлар севиб истеъмол қилинади?
— Манти, хоним, ...
Бир куни афандининг тоғаси оламдан ўтиб қолган экан. Афанди раҳматли тоғасига қабр тош қилдириш учун мраморсозни олдига борибди. Мраморчи билан нархини ҳеч келиша олмабди
Афанди мрамор устасига:
— Келинг энди, сал келиштириб берин...! Доимий мижозингиз бўлиб қоламан, - дермиш.