Пул-бойлик ҳақида латифалар

Бир куни Афанди ёз ойида пальто телпак кийиб пенсия олгани келибди. Кассир ҳайрон:
— Нега ёзда телпак, пальто кийиб олдиз?
Афанди:
— Болам январь ойидаги пенсиямга келдим, - дермиш
— Судланувчи, сизни тўртта ҳовлингиз, бешта квартирангиз ва ўнта автомобилингиз бор. Лекин шундаям пора олганингизни тан олмаяпсиз!
— Ўртоқ судья, сиздаям тўртта далаҳовли, бешта ҳовли, олтита квартира ва ўнта машина бор. Айтинчи, сиз порахўрмисиз?
— Ишонтирдингиз. Айбсиз! Озод этилсин!
— Мен фермерман. Етти мингта қўй боқаман. У ҳам етмагандек, ўғлим Тошкентда ўқийди. Уни домласини-ям қўшиб боқаман.
Бир куни ГАИ ходими ҳайдовчига:
— Қани, "Куф" денг-чи, - дебди.
Ҳайдовчи дарҳол текширувчини чўнтагига юз мингни солиб қўйибди.
Пулни олиб, яна "Куф" дейишини талаб қилибди. Шунда ҳайдовчи яна эллик минг берибди. ГАИ ходими эса:
— Йўқ! Биринчи галдагидек "куфланг", - дермиш.
Араб миллиардерига Германияда ўқиётган талаба ўғлидан хат келибди:
"Ҳурматли дадажон!
Берлин жуда чиройли шаҳар экан. Одамлари ҳам яхши. Ҳамма ишларим, ўқишим жойида! Фақат бир муаммо бор: мен ўқишга тилла Феррари машинамда келаман. Ўртоқларим поездда келишади. Ҳатто ўқитувчиларим ҳам. Шунга мен баъзида хижолат бўламан".
Отасидан жавоб келди:
"Севимли ўғлим!
Хижолат бўлишингни истамайман. Сени ҳисобингга етарлича пул ўтказдим. Ўзинггга поезд сотиб ол! Бизни уятга қўйма".
Лотереяда бир миллион ютиб олган одамдан интервью олишяпти:
— Бу пулларни нимага сарфламоқчисиз?
— Қарзларимни тўлайман.
— Қолганларичи?
— Қолганлари кутиб туришади...
Эр уйига келса, ифторлик дастурхони тузалган. Ўртада шам ёниб турибди.
Эр:
— Ҳа онажониси, бу романтика нимани белгиси? - деса, хотин:
— Бу романтик ужин светдан қарзимизни белгиси, - деган экан.
Эримнинг шкафидан қоғозга ўралган пулни топиб олдим. Қоғоз устига "Яқинимга совға учун!" деб ёзилган экан. Хурсанд бўлиб, чўнтагимдаги пулларни ҳам қўшиб қўйдим. Менга олаётган совғасига пул етмай қолмасин дедим-да. Эртаси куни қарасам, эрим машинасига янги ғилдираклар сотиб олибди. Шкафда эса пуллар йўқ...!
— Собир, нега мактаб ремонтига пул олиб келмадинг?
— Мен мактабни ҳеч қаерини бузмадим-ку!?
Бир бойнинг камбағал қўшниси бор экан. Бир куни бой камбағал қўшнисини деворидан мўраласа, камбағал кўзани силабди. Ичидан жин чиқибди-ю, — Амрингизга мунтазирман, - дебди.
Камбағал қўшниси жинга қараб:
— Битта чой дамлаб кел!, - деса, зум ўтмай жин чойнакда чой олиб келибди.
Буни кўрган бой югуриб чиқиб қўшнисига:
— Шу кўзани менга сот! Истаган пулингни бераман, - деб ёлворибди. Камбағал бойни ҳамма пулларини, уйини, хазинасини олиб, кўзани унга берибди.
Бой хурсанд бўлиб, эски кулбага кирибди-да, кўзани силабди:
— Амрингизга мунтазирман, - деб чиқибди жин ичидан.
— Менга катта сарой, беҳисоб тилла бер!, - деса, жин:
— Буни иложи йўқ. Чунки мен фақат чой дамлашни биламан, - дермиш.