Қисқа ҳақида латифалар

"Иккичи"ларнинг 2 та нарсаси бўлади: машинаси ва уйи.
"Уччи"ларнинг 3 та нарсаси бор: машинаси, уйи ва далаҳовлиси.
Аълочиларнинг 5 та нарсаси бўлади: кал боши, кўзойнаклари, энг кам ойлик иш ҳаққи, қон босими ва кўкрак нишони.
Бозорда назоратчи сотувчига:
— Манави сотаётган балиғингизни ҳужжати борми?
— Ҳужжати? Қанақа ҳужжат? Ўлими тўғрисида гувоҳнома керакми?!
Ҳамма имтиҳон топширувчи талабаларга омад тилаймиз!
Айниқса, дарс қилиш ўрнига латифа ўқиб ўтирганларига!!!
Йигитлар кўзи билан, қизлар эса қулоғи билан севади.
Ҳозирги замон йигитларини кўзида кўзойнак, қизларни қулоғида эса наушник!
Ўртада бечора севги сарсон...
Хотин эрига:
— Азизим, қаймоқ тугади!
Эри:
— “Тугади” эмас, “Тугатдим” дегин. Қачон виждон билан гапирадиган бўласан-а?
— Менга 2кг олма беринг.
— Эрон олмасидан берайми ёки Туркияникиданми?
— Менга фарқи йўқ, мен улар билан гаплашмиман, ейман холос
Парашютдан сакраш машқи.
— Аскарлар! Сакрагандан сўнг 10 гача санаб, ипни тортасизлар. Қани олға!
Бир аскар ерга тушиб, парашютни йиғиштираётса, ботқоқда бир аскар дудуқланиб — с-с-са-сак-киз-з-з — деб санаб ётган эмиш.
Қарға осмонда учиб кетаётган реактив самолётга қараб турса, ёнидаги боласи ундан сўрабди:
— Ойи, анави қушча қандай қилиб бунчалик тез учиб кетяпти?
— Сенинг ҳам думингга ўт қўйишса, шундай учиб кетасан.
— Охирги мартта сўраяпман, қани мени пулларим???
— Худога шукр, бошқа бу саволни эшитмас эканман!
Ҳамма бўш иш ўринларига тажрибали ходимларни ишга таклиф қилишади. Тажрибасизларни эса олишмайди.
Ишламасанг, тажрибани қаердан орттирасан?