Судда ҳақида латифалар

Судья:
— Эрингиз сизни мушугим деб эркалар экан. Нега ажрашаман деяпсиз?
Хотин:
— Ахир эрим "Мушуклар баландликдан сакраса, оёғи билан тушаркан" деб деразадан ташлаб юбормоқчи! - дермиш.
Суд залида эр-хотин ажрашишмоқда.
Хотин:
— У билан бошқа яшай олмайман! Эрим уйда қўй боқяпти. Нафас олиб бўлмайди...
Судья:
— Деразаларни очиб шамоллатиб турса бўлади-ку...?! Шунга ажрашиш шартми?
Хотин:
— Нималар деяпсиз жаноб судья!? Ахир мени илонларим ўрмалаб ташқарига чиқиб кетишади-ку...
Тергов хонасида айбланувчига савол беришмоқда:
— Нима учун суварак дориси билан қўшниларингизни ҳам заҳарладингиз? Қўшнилар сизга нима ёмонлик қилган?
Айбланувчи:
— Ҳеч нима қилишмаган. Дори қутисини устига "Суваракларни қўшнилар билан бирга заҳарлаганингиз маъқул" деб ёзилган экан.
Суд кетмоқда. Адвокат дебди:
— Ана, гувоҳ аксирди. Демак у тўғри гапиряпти.
Судья унга:
— Эсингиз жойидами адвокат? - деган экан.
Хорижлик жиноятчига суд жараёнида таржимондан фойдаланаётган экан:
Прокурор:
— Айт! Пулларни қаерга беркитдинг?
Таржимон таржима қиляпти:
— Пулларни қаерга беркитганингни сўрашяпти.
Жиноятчи:
— Айтмайман!
Таржимон:
— Айтмас экан.
Прокурор:
— Агар айтмасанг, сени ўлимга ҳукм қиламиз.
Таржимон таржима қиляпти:
— Айтсангчи! Бўлмаса ўласан!
Жиноятчи:
— Пулларни фалон жойга беркитганман.
Таржимон яна таржима қиляпти:
— Ўлдираверинглар! Айтмайман деяпти.
Суд жараёни кетмоқда. Судья уй эгасига савол берибди:
— Сиз ўғрини ўз уйингизда ушлаб олганингиз ростми?
— Ҳа!
— Уйингизга ўғри кириб олганини қаердан билиб қолдингиз?
— Хотинимга латифа айтиб берсам, шкаф ичидан кулган одамни овози эшитилди...!

— Дўстим қаердасан?
— Муаммолар уйидаман!
— Суд биносидан чиқганингдан кейин қўнғироқ қилиб юборгин.

Эр-хотин ажрашишмоқчи бўлибди. Суд жараёнида тортишиб қолибди:
— Иккита фарзандимиз мен билан қолади, биттаси сен билан! - дебди эри.
— Йўқ! Иккитаси мен оламан, биттасини сиз оласиз! - дебди хотини.
Судья ажрим қилибди:
— Уйга кетаверинглар! Тўртта фарзандли бўлганингизга келасизлар!
Судья жабрланувчидан сўрабди:
— Сизни тилла занжирингизни ўғирлаб қочган шахсни таний оласизми?
Жабрланувчи:
— Ўғрининг адвокати ҳимоя нутқидан кейин, мени ўзи тилла занжирим бор-йўқлигига ҳам шубҳаланиб қолдим, ўртоқ судья...!
Судя:
— Нега сиз нуқул кундуз куни ўғирлик қилгансиз?
Айбланувчи:
— Кечаси кўп пул билан юришга қўрқаман-да.