Учрашув ҳақида латифалар

Кечаси бир қиз арвоҳлардан қўрқиб қабристон олдидан ўтолмай турган экан, бир йигит кeлиб қолибди.
Қиз:
— Жон ака, мeни шу қабристондан ўтқазиб қўйинг, - дeбди.
Йигит: "Ҳўб бўлади", дeб қизни зeриктирмай латифалар айтиб, кулдириб ўтқазиб қўйибди.
Қиз хурсанд бўлиб "сиз ажойиб инсон экансиз", дeса.
Йигит:
— Эҳ, сиз мани тириклигимда кўрганингизда эди, - дeрмиш
Қиз болани биринчи учрашувдаёқ ҳайрон қолдирмоқчи бўлсангиз, учрашувга келманг. Шунда у ҳайратда қолади.
Қиз билан йигит паркда кетаётса, қиз тўсатдан ҳушидан кетиб қолибди.
Йигит:
— Сув! Сув олиб келинглар! Тез ёрдам чақиринглар, - деса
Қиз аста кўзини очиб:
— Қанақа сув? Қанақа тез ёрдам? Сунъий нафас бериш керак, - дермиш.
Йигит қиздан сўради:
— Ҳозир қўлингни ушласам, нима қиласан?
— Бобомни чақираман.
— Кутилмаганда юзингдан бўса олсам-чи?
— Бобомни чақираман.
— Нега энди «Бобомни чақираман», «Бобомни чақираман» деяверасан?
— Чунки бобомнинг иккала қулоғиям кар.
— Одноклассникига кириб, ўзимга янги саҳифа очдим. Чиройли бир қизни расмини жойлаштирдим.
Эрим билан танишиб олдим. У меҳмонхонада, мен эса ошхонада ўтириб, одноклассникида гаплашяпмиз.
Эрим мени учрашувга таклиф қиляпти. Ўзим меҳмонхонага чиқсаммикин ёки уни ошхонага чақирсаммикин...?
Қиз билан йигит хиёбонда айланиб юришган экан. Дарахтзорлар орасига кирганда йигит қизни қўлидан ушлаб:
— Жоним, хоҳлайсанми сенга ёшлигимда кесиб ташлашган жойни кўрсатаман?
Қиз қизариб ерга қараб:
— Қўйинг уяламан, тўйдан кейин кўрсатарсиз.
— Бунга тўйни нима алоқаси бор, ҳозир кўравер. Кўряпсанми хўв, анави дарахтлар орасида кўринаётган бинони, ўша бино клиника. Ёшлигимда ўша жойда кўричагимни кесиб ташлашган...
Эр хотин кафеда ўтирса. Бир қиз келиб эрини бир ўпиб, қайтиб кетибди.
Хотинини жаҳли чиқиб:
— Ким у? Нимага сизни ўпади?, - деса
— Ўчир овозингни! Ҳали унга ҳам тушунтиришим керак сени кимлигингни
Тунда севишганлар учрашиб турса, қизни отасини овози келибди. Йигит нима қилишини билмай, ёнидаги дарахтга чиқиб олибди.
Отаси яқин келиб:
— Ярим тунда нима қиляпсан? - деса, қизи:
— Ҳеч нима. Оймомони томоша қиляпман, - дебди.
Отаси:
— Ўша оймомога айт, дарвоза ёнига келсин. Велосипеди қолиб кетибди. Олиб кетади, - деган экан.
Икки севишган ҳиёбондаги ўриндиқда осмонга қараб ўтиришибди. Бирдан йигит дебди:
— Вой қара! Юлдуз учди! Ният қил!
Қиз:
— Сизга турмушга чиқсам дейман...!
Йигит:
— Ие!!! Қайтиб орқасига кетди-ку?!
Бир йигит трамвай остановкасида турган қизга тегажонлик қилиб сўради:
— Оппоққиз, бу ердан нечанчи номерли трамвайлар ўтади?
— Биринчи ва тўртинчи трамвайлар. Йигит яқинроқ келиб:
— Яна қайси номерлар ўтади, жонидан, - деган эди
Қиз:
— Бошқа номерлар ҳам ўтади-ю, аммо сизнинг номерингиз ўтмайди, - деб жавоб берди қиз.