Ишдан хурсанд бўлиб қайтган эридан хотини сўрабди:
— Нега бугун хурсандсиз?
— Мени ишдан бўшатишди, - дебди эр.
— Ахир буни нимасига хурсанд бўляпсиз?
— Қолганларни қамашди-да хотин..., - дермиш эри.
Поездда кетаётган эркак чекиш учун йўлакка чиқибди. Бир пайт қараса, поезд рельсдан чиқиб, ўрмон томонга юриб ва яна рельсга қайтаётган эмиш. Кўзларига ишонмасдан машинистни олдига югуриб бориб:
— Нима қиляпсиз?, - дебди ҳалиги одам.
Машинист эса:
— Поезд рельсида бир йигит ўтирган экан. Шу йигитни қувладим, - дебди хотиржам.
— Хўш, қочиб кетдими? - қизиқиб сўрабди йўловчи эркак.
— Йўқ, ўрмонга кирмасидан етволдим. Кейин ортимга қайтдим, - дермиш машинист.
Йигит билан қиз бир-бирларини қанчалик қаттиқ севишини исбот қилмоқчи бўлиб, кўп қаватли уйнинг томига чиқишибди:
—Учгача санаб биргаликда сакраймиз, - дебди йигит.
— Хўп, шундай қиламиз, - дебди қиз ҳам.
Йигит бир, икки, уч деган экан қиз пастга сакрабди, йигит эса сакрамасдан тепада қолибди. Йигит бир пайт қараб турса, пастга тушиб бораётган қизнинг катта парашюти очилган экан...
Хотин эрига:
— Бугун дугоналарим билан бирор жойда ўтирмоқчидик.
— Аниқроқ гапир! Сени маст ҳолда топишим осонроқ бўлсин, - дермиш эр.
Полковник генералга эришилган муваффақиятлар ҳақида ҳисобот бермоқда:
— ... ҳарбий қисмда айниқса, тартиб-интизом соҳасида улкан ютуқларга эришдик, - деб турса,
Шу пайт қия очиқ эшикдан аскар мўралаб:
— Эй қария, машинангни миниб кетяпман, хўпми?
Полковник ҳайратда қолган генералга ўгирилиб:
— Мана кўрдингизми, ярим йил олдин улар ҳатто сўраб ҳам ўтиришмасди, - дермиш.
Шифохонага оғир аҳволдаги уч футболчини олиб келишибди. Шифокор уларни олиб келган одамлардан қандай сабаб билан шу аҳволга тушиб қолишганини сўраш учун қўлига қалам билан қоғоз олиб, дастлаб биринчи футболчининг олдига яқинлашди. Қараса, биринчи бемор футболчи тиржайиб қотиб ётганмиш.
— Бу нимага тиржайиб қотиб қолган?
— Эҳ, сўраманг, кўрмаганни кўргани қурсин, бу футболчи 20 йилдан буён ҳужумда ўйнаган, умрида биринчи бор гол киритди. Шунга хурсандчиликдан шу шаклда қотиб қолди.
Шифокор иккинчи беморнинг олдига яқинлашди. Уям тиржайиб қотиб ётганмиш.
— Хўш, бу нимага тиржайиб ётибди?
— Бу ҳимоячи фаолияти давомида ҳар бир ўйинда қизил карточка олиб, майдондан ҳайдалган. Лекин бугун ҳакам унга ҳеч қандай карточка кўрсатмади. Шунга қувончдан.
Дўхтир тушунарли дегандай бош ирғаб, навбатдаги беморнинг олдига яқинлашди:
— Бу нимага қотиб қолган унда?
— Тоғли ҳудудда машғулот олиб бораётгандик, момақалдироқ бўлаётганди. Узоқроққа кетган тўпни олиб келишга кетганда уни яшин урди.
— Ия, унда нимага тиржайиб турибди?
— У суратга олишяпти, деб ўйлаган.
Бир одам ҳаётдан тўйиб, яшагиси келмай ўзини осишга қарор қилибди. Дарё устидан ўтган кўприкка арқон боғлабди. Арқонни бўйнидан ўтказиб, ўзини сувга ташлаган экан, арқон узилиб кетибди. У одам эса сузишни билмас экан. Бир амаллаб типирчилаб-типирчилаб қирғоққа чиқиб олибди. Қирғоқда туриб:
— Эҳ, худога шукур! Ўзимни осаман деб чўкиб кетишимга сал қолди-я!, - дермиш.
Бир куни чумчуқ пастроқ учиб кетаётиб, катта тезликда келаётган мотоцикл билан тўқнашиб кетибди. Мотоциклчи тўхтаб, чумчуқни олиб, уйига борибди. Қушни қафасга қўйиб дон ва сув солинган идишни олдига қўйибди. Чумчуқ ҳушига келиб қараса, қафасда экан. Сув ва донга қараб туриб:
— Жин урсин! Мотоциклчини ўлдириб қўйибманку, - деган экан.
— Алло азизим, машинамдаги навигаторга сен тегдингми?
— Ҳа, Самарқандга қандай борилишини кўриб чиқган эдим.
— Айтдим-а, нега бу шаҳарга келиб қолдим деб!
— Дада, мана бу граната дегандиз, шуни ичини очиб беринг, - дебди болакай.
— Ўғлим, бу инсон ҳаёти учун ҳавфли! Бу ёққа бер!, - деб ўғлининг қўлидан олиб қўйса, бола хафа бўлиб:
— Дангасага иш буюрсанг - ақл ўргатади, - дермиш.
Latifa.uz лойиҳаси ҳақида
Latifa.uz - ҳар куни янги ва сара ичакузди латифалар, ҳангомаларни тақдим қиламиз. Турли мавзуларда энг зўр латифалар: эр-хотин, севишганлар, дўстлар, ишхона, бозор, ҳайдовчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, 8 март, янги йил, футбол, афанди ва яна кўплаб мавзуларда латифалар биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда чиқади. Вақтингиз мароқли ўтади, дўстлар давраси, чойхона ва гапларда бизнинг латифаларни айтиб даврани бемалол қиздира оласиз. Долзарб мавзуларда кулгули расмлар, юморга бой диалоглар ҳам сизни мутлақо бефарқ қолдирмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган латифаларнинг аксарияти айнан Latifa.uz сайтининг канал ва саҳифаларидан олинади. Телеграм, Инстаграм, Фейсбук, Твиттерда бизнинг латифалар орқали одамлар бир-бирига ҳуш кайфият улашадилар. Шу билан бирга сайтимиз одамларни кайфиятини кўтарган ҳолда ёшларнинг саводхонлик даражасини ошириш, сифатли матнлар билан уларни кўпроқ мутоалаа қилишга қизиқтириш. Биз интернетда секс, порно, зўравонлик ҳамда 18+ матнларни тарқалишига мутлақ қаршимиз. Белдан пастга тушмаган самимий юмор билан одамларнинг ҳордиғини мазмунли ўтишига ҳисса қўшиш учун астойдил ҳаракатдамиз, ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишини олдини олишни тўлиқ қўллаб қувватлаймиз.
Агарда бирон-бир латифа бўйича эътирозлар бўлса, бизга ҳабар берсангиз сайтдан ўчириб ташлаймиз.