Бошқалар haqida latifalar

Мен уйқуни севаман, у ҳам мени севади.
Лекин бизни муносабатимизга ота-онам қарши!
126
— Алло, бу ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятими?
— Ҳудди шундай.
— Почтачи амаки дарахтни устига чиқиб олиб, итимизни росса ҳақоратлаяпти.
13
— Нега Россия ўзини "Евроосиё" дейди? Ахир бу мамлакатни асосий қисми Осиёда жойлашган-ку!?
— Демак улар "Евроосиё" эмас, балки "Осиопа"дир!"
11
Бир скелет иккинчисига қараб дебди:
— Сен қанақа одамни скелетисан?
— Мен семиз одамни скелетиман.
— Ўзингчи?
— Мен ориқ одамнинг скелетиман, - дебди.
Скамейкада бир скелет ўтирган экан, халигилар:
— Ука, сиз қанақа одамни скелетисиз, - деса:
— Тоға мен скелет эмас, студентман дермиш.
126
Менинг ҳаётим сценарийсини ким ёзганини билмайманку, лекин унда аниқ кулги ҳиссиёти мавжуд.
137
Иккита шиша йиғувчи дайди ахлатхонада шиша йиғиб юриб, олов чиққанини сезиб қолишибди. Биринчиси:
— Қара, ахлатхона ёнаяпти, - деса, иккинчиси:
— Ҳайрият-ей, бугун иссиқ овқат ер эканмиз, - дермиш.
7
Терговчи гувоҳни сўроқ қилмоқда:
— Сиз жабрланувчи Ҳамидни дўппослашаётганини кўра туриб, ёрдам бермай, индамай ўтиб кетгансиз...
— Нима қилай? Ахир ўзлари менсиз ҳам жуда яхши уддалашаётганди-да...!
13
— Сен тентаксан!
— Нима дединг? Қайтар-чи!
— Сен тентаксан!
— Яна бир қайтар!
— Сен тентаксан деяпман.
— Тентак одамни буйруқларини бажаряпсан-ку! Ўзинг ким бўласан унда?!
9
Агар интернет тезлигига ҳам педаль ўрнатилганда эди, инсонлар камроқ семизлик касаллигига учрар эдилар.
10
Иккита қашшоқ дайди аҳлатхонада ўтиришибди.Бири:
— Эшитдингми? Мамлакатда кризис бошланибди.
— Йўқ эшитмадим. Кризис ўзи нима у?
— Кризис бу... масалан сени бой одамлардан танишинг борми?
— Йўқ!
— Энди бўлади!
14