Қари онахон оёқ оғриғидан врачга шикоят қилиб келибди. Врач:
— Ёшингиз саксондан ошган бўлса, оғрийди-да оёғингиз...! - деса, онахон жаҳли чиқиб:
— Чап оёғим ҳам саксондан ошган-ку, нега униси оғримайди, ҳадеб ўнг оёғим оғрийверади?! - дермиш.
90 га кирган отахон, врачни олдига бориб:
— Мен фарзандлик бўлдим, - деса
Врач:
— Йўғе, бўлиши мумкин эмас
Отахон:
— Нега бўлиши мумкин эмас? — Мен анча тетикман...
Врач:
— Майли, мен унда сизга бир воқеани айтиб бераман. Бир куни овчи овга чиқибди, овчи милтиқни оламан деб адашиб ўзи билан соябонни олиб олибди. Ўрмонда кетаётганида йўлидан бир катта айиқ чиқиб қолибди. Овчи шошилиб қўлидаги милтиқни бир босган экан, соябон очилиб кетибди ва айиқ ўлибди!, — деса
Отахон:
— Йўғе, уни бошқа биров отиб қўйган бўлса керак!, — деса
Врач:
— Ҳа, мен ҳам шуни тушунтирмоқчи бўляпманда сизга, - дермиш.
Стоматолог хузурида.
— Доктор, шунақанги қўрқяпман-ки, ҳатто билмаяпман, тиш олдириш қўрқинчликми ёки бола туғиш!!!???
— Гўзал қиз тезроқ ҳал этинг, креслони шунга қараб жойлаштираман!
— Врач менга саримсоқли парҳез буюрди.
— Хўш, нечи кило йўқотдинг?
— Нечи кило эмас, нечта дўстингни йўқотдинг деб сўрагин...
— Яхши қиз, ҳар сафар жилмайганингизда мен сизни хонамга таклиф қилгим келади.
— Роса хотинбоз экансиз-да!
— Йўғ-э, мен тиш докториман.
— Кеча окулист қабулига борган эдим.
— Хўш, нима деди?
— Алифбони ўрганишим керак эмиш...!
— Битта одам 109 йил умуман докторга бормабди.
— Ҳўш, кейин-чи?
— Ўша одам 110 га кириб ўлибди... Аҳмоқ, шунақа-ям қиладими!?
Бир эркак стоматолог хонасига кирибди.
Врач:
— Киринг. Нима шикоят? – деб беморга қараса бемор қўрққанидан қалтираётганмуш.
Наркози қолмаган врач беморга бир пиёла ароқни ичириб юборибди-да дебди:
— Ана энди ҳеч нарсадан қўрқмайсиз. Гапиринг, - деса, бемор:
— Қани энди бирортанг тишимга тегиб кўр-чи! – дермиш.
— Доктор, хотирам чатоқ бўлиб қолди.
— Қачондан бери?
— Нима қачондан бери?
— Хотирангиз?
— Қанақа хотира?
Икки дўст докторга борган экан. Доктор улардан бирига:
— Эртага сен хотирангни батамом йўқотасан, - дебди.
Дўстлардан бири иккинчисига қараб:
— 1000 сўм қарз бериб турсанг-чи, - дермиш