Транспортда haqida latifalar

Автобусда:
— Холажон, сумкангиз очилиб қолибди.
— Вой болажоним раҳмат! Бошқа бир инсофсиз бўлганда ҳамёнимдаги пулларни ўғирлаб оларди.
— 100 минг сўм ҳам пул бўптими холажон?!
46
2 та талаба учрашиб қолибди:
— Кеча нега автобусни орқасидан югуриб кетаётгандинг?
— Автобусга пулни тежамоқчи бўлдим.
24
— Азизим, тўйдан олдин мени таксида олиб юрардингиз. Энди эса метрода юрибмиз...
— Чунки сен билан фахрланаман. Таксида сени 1 та одам кўради. Метрода юзлаб одамлар кўради.
27
Айрим одамлар жамоат транспортида юришдан аввал ҳаммомга киришни ўйлашмайди!
18
Эрталабки тирбанд автобусда:
— Кейинги бекатда тушмайсизми?
— Йўқ!
— Унда мени эшик олдига ўтказиб юборинг.
— Автобус тўхтасин, тушиб кетасиз!
— Энди ўтказиб юборинг, тушишим керак!
— Менга нима, мен тушмайман!
15
Метрода қари онахонни рўпарасида сақич чайнаб ўтирган йигитга онахон дебди:
"Бекорга менга шунча гапни гапиряпсан. Қулоғим оғир болам, эшитмайман!"
78
Бир дудуқ киши бўлган экан. Нуқул гапирса, дудуқланиб қоларкан. Бир куни маршрутка тўхтатибди-да, эшикни очиб "Тақ-тақ, тақ-тақ" деса, ҳайдовчи асабийлашиб:
— Намунча таққиллатасан?!, ўтир тезроқ! - дебди.
Дудуқ киши бўлса:
— Тақ, Тақачига борадими? - деб сўрабди.
20