Ўғил отасидан сўраяпти:
— Дада, қадимда эркаклар турмуш ўртоғини тўйдан кейингина танишган экан-а?
— Ҳозир ҳам шундай, тўйдан кейин кимлигини биласан уларнинг...
Бир йигит миллионернинг қизига уйланиб бойиб кетибди. Унинг уйига болаликда бирга ўсган дўсти меҳмонга келибди. Хотини чой дамлашга чиқиб кетган пайтда:
— Оғайни бу қизга нега уйландинг? Бунчалик хунук қиз бўлмаса, кўзиям ғилай, юриши ҳам нето, унинг устига дудуқ ҳам экан, - деб шивирлаб паст овозда гапирса...
— Шивирламай қаттиқроқ гапиравер, барибир эшитмайди, - дермиш
Ҳайвонот боғида.
— Ойижон, филни сотиб олайлик!
— Ие, уни қандай қилиб боқамиз?
— Боқмаймиз! Ана ёзиб кўйишган-ку "Филга овқат бериш тақиқланади”, - деб
Иккита хўроз:
— Юр кетдик, айланиб келамиз.
— Ҳа, қайерга?
— Табакага!
— У ерда нима қиламиз?
— Яланғоч товуқларни томоша қиламиз.
Футболчилар майдонга мамлакатни шон-шарафини ҳимоялаймиз дея баланд парвоз гап билан чиқишди, аслида эса оддийгина футбол ўйнасалар етарди.
Хотин эрига:
— Дадаси, эсингиздами сиз билан танишган кунимиз роса чақмоқ чалиб шамол бўлганиди?
Эри:
— Ушанда она табиат мани ҳавфдан огоҳлантирган экан, ман аҳмоқ буни тушунмаган эканман.
Солиқ инспектори янги бойлардан биридан сўрабди:
— Маошингиз ҳаминқадар бўлса, бундай ҳашаматли вилла қуриш учун пулни қаердан олгансиз?
Бой:
— Кунларнинг бирида балиқ овига бордим ва тилла балиқча тутиб олдим. Ундан ана шундай дабдабали уй қуриб беришни тилаган эдим.
Солиқ инспектори:
— Шуям гап бўлдими? Мени ишонади, деб ўйлаяпсизми?
Бой:
— Ишонмайсизми? Кетдик, вилламни кўрсатаман!
2та студент қиз суҳбатидан:
— Нодии, анави бола мени яна учрашувга таклиф қиляпти.
— Чиқавер!
— Шу, бола бироз ёқмаяпти-да
— Чиқавер, бола ёқмаса ёқмас. Зато қорнингни тўйғазиб келасан!
Бир йигит автобусга чиқибди. Қараса, ёнида кетворган бир қиз турганмиш. Йигит қизга маҳлиё бўлиб қолибди.
Бир пайт қиз:
— Салом! — дебди. Йигит ҳам шоша-пиша алик олибди.
Қиз:
— Ишлар яхшими?
Йигит:
— Раҳмат, ўзингиз тинчмисиз?
Қиз:
— Мен ҳам яхши. Нима қиляпсиз?
Йигит:
— Уйга кетяпман.
Қиз:
— Кечқурун бўшмисиз? Агар бўш бўлсангиз кинога борардик!
Йигит:
— Ҳа, бўшман!
Қиз:
— Унда кечки 18:00да қўнғироқ қилинг!
Йигит:
— Ҳўп бўлади! Рақамингизни айтинг! — деса, қиз индамасмиш.
Йигит яна:
— Рақамингизни айтинг! - деб қизни туртса.
Қиз қулоғидан наушникни чиқариб:
— Тинчликми ака? Нега туртасиз? — дермиш.
Бир одам саҳрода чанқаб, зўрға кетаётса, узоқдан байроқ кўринибди. Хурсанд бўлиб, қараса бир савдогар, галстук-бўйинбоқ сотиб турганмиш:
— Эй, ошна сув бер ҳозир ўлиб қоламан, - деса.
Савдогар:
— Менда сув йўқ, галстук олмайсанми?, - дермиш.
— Галстугингни бошимга ураманми? Сув бер, илтимос.
— Менда сув йўқ! Хоҳласанг, анави тепалик орқасида акамнинг ошхонаси бор, - деб ўша ерга жўнатибди.
Ҳалиги одам бир соат ўтгач, қайтиб келиб:
— Эй, ифлос галстугинг неча пул ўзи? Аканг галстукингсиз ошхонага киритмас экан-ку...