Итингизга қарасангиз бўлмайдими, қўшни? Кеча шунақанги ҳурдики, қизим қўшиқ айтиш машқини тўхтатишга мажбур бўлди.
— Кечирасиз-у, лекин қизингиз биринчи бўлиб бошлади.
— Бокс - энг зўр спорт турларидан бири!
— Ўзингиз боксерсиз чоғи?
— Йўқ, мен тиш докториман.
Азизжон минимаркетда савдо қилиб ўтирса, биттаси югуриб келиб:
— Новот борми? - деб сўрабди.
Азизжон:
— Ҳа, бор - деса, бояги одам:
— Ширинми? - деб сўрармуш.
Бир шилқим ошнаси билан кетаётиб, отда сайр қилиб юрган бир гўзални учратиб қолди ва дўстига деди:
— Оҳ, шу гўзалнинг оти бўлиб қолсам ҳам майли эди!
— Сўраб кўрчи, балки эшакда сайр қилишга ҳам рози бўлар, таклиф қилди шериги.
Афанди онасидан чучвара қилиб беришни илтимос қилди.
— Хўп,— деди онаси.
— Сен менга тахта-ўқлоғини топиб бер.
Афанди узоқ ахтариб, тополмади. Кейин онасига:
— Ойи,— деди,— тахта-ўқлоғини топай-топай деб қолдим. Энди ўзингиз жиндай қидирсангиз топасиз-қўясиз.
Совчилардан қизни онаси сўрабди:
— Ўғлингиз қаерда ишлайди?
Совчилар:
— Uzgazoilда пистолетчи бўлиб ишлайди..
Буни эшитиб қолган қизни отаси:
— Қизимиз сизларники, дермиш.