Бир меҳмондорчиликда ёш суриштириб қолишди. Афандига келиб биров:
— Афанди, сиз нечага кирдингиз?—деб сўради.
— Бу йил қирққа кирдим,— деди Афанди.
— Ие,— деди бояги киши,— бундан ўн йил илгари ҳам қирққа кирдим деган эдингиз-ку?
Афанди жавоб берди:
— Қизиқ одам экансиз, кишининг гапи битта бўлади-да.
Бир отахон автобусда битта негрни кўриб қолибди ва сўрабди:
— Болам Мирзачўлданмисан?
— Йўқ отахон, мен негрман, Африкаданман.
Сал ўтиб чол яна сўрабди:
— Болам Мирзачўлданмисан?
— Негрман дедим-ку ота Африкаликман.
— Ҳааа, энди болам гап йўғида гапда...
15 минутлар юргандан кейин, чол яна сўрабди:
— Болам Мирзачўлданмисан?, - деса негрни жаҳли чикиб:
— Ҳа Мирзачўлданман нима эди?, - деса
Ҳалиги отахон:
— Унда нега негрларга ўхшайсан?, - дермиш.
Учта ғирт маст бир таксини тўхтатиб чиқишибди. Таксичи ҳазиллашиб машинани ўт олдириб жойидан жилдирмай беш дақиқача туриб, кейин машинани учириб:
— "Етиб келдик тушинглар" — деса. Биринчи маст раҳмат айтиб тушиб кетибди. Иккинчи маст йўлкирани тўлаб тушибди. Учинчиси таксичини бошига бир шапатдан берибди. Таксичи ичида буниси сезиб қолди деб ўйлаб турса...
Учинчи маст
— "Сен одамларнинг ҳаётига жавобгарсан! Иккинчи бунақа тез ҳайдамагин" — дермиш.
Толиби илм устозидан сўрабди:
— Устоз севган билан севмаганни нима фарқи бор?
Устоз жавоб берибди:
— Севган соғиниб смс ёзади, севмаган эса безрайиб смс ўқийди.
Поезд. Купэда гўзал қиз ва бир йигит ўтирибди. Йигит қизга жудаям гапиргиси келибди ва:
— Кечирасиз сиз ҳам шу поездда кетяпсизми, дермиш.
Бир киши, бошқа шаҳардаги ошнасиникига 2-3 кунга меҳмонга келибди. Ошни еб бўлишгач, халиги меҳмонни жуда қовун егиси келибди. Мезбон ҳам негадир қовун олиб чиқмабди. Тоқати тоқ бўлган меҳмон уй эгасига дебди:
— Ошна, қовун егандан кейин қаерда ётаман?
Жудаям зиқна бой бўлган экан. Бир куни қўшни қишлоққа ошнасиникига меҳмонга борибди. Энди ўтирган экан, уйдаги шамни ўчириб келдимми йўқми, деган савол қийнай бошлабди. Бориб келай деса йўл узоқ, бормай деса шамни эриб қолишини ўйлаб юраги увишиб кетибди. Охири чидолмай йўлга тушибди. Халлослаб уйига келиб, эшикни тақиллатибди. Хотини чиқиб, эшикни очмоқчи бўлган экан...
Бой:
— Эшикни очма, ҳадеб очиб ёпилаверса эшик емирилиб кетади. Уйдаги шамни учириб қўй, шуни айтишга келган эдим. Мен шундоқ изимга қайтиб кетаман. Тайёр ошдан қолмай.
Хотини:
— Вой дадажониси-ей, менку шамни аллақачон ўчириб қўйганман, сиз шу гапни айтиш учун шунча йўл босиб келдизми, ковушингизни тагини емириб?
Бой:
— Хавотир олма хотин, ковушим қўлтиғимда!
Итингизга қарасангиз бўлмайдими, қўшни? Кеча шунақанги ҳурдики, қизим қўшиқ айтиш машқини тўхтатишга мажбур бўлди.
— Кечирасиз-у, лекин қизингиз биринчи бўлиб бошлади.
— Бокс - энг зўр спорт турларидан бири!
— Ўзингиз боксерсиз чоғи?
— Йўқ, мен тиш докториман.
Азизжон минимаркетда савдо қилиб ўтирса, биттаси югуриб келиб:
— Новот борми? - деб сўрабди.
Азизжон:
— Ҳа, бор - деса, бояги одам:
— Ширинми? - деб сўрармуш.