Афанди бозордан гўшт олибди-ю, кабоб қилишни билмасмуш.
Қассоб одам бир қоғозга кабоб тайёрлаш усулини ёзиб афандига берибди.
Йўлда афандининг қўлидан итлар гўштни олиб қочибди. Афанди бўлса итларни орқасидан "Қоғоз менда қолди-ку тентаклар!" дермиш.
Бир донишманд ғийбатчиларга қаратиб шундай дебди:
Айтайлик, сен ёмонлаётган одамнинг обрўси тўкилди. Лекин тўкилган обрў сени йўқ обрўингга келиб қўшилмайди-ку!?
Акула боласи онасидан сўрабди:
— Она, нега биз одамни ейишдан аввал сувда уни атрофида уч мартта айланамиз? Дарров еб қўйсак бўлмайдими?
Онаси дебди:
— Дарров еб қўйсанг, ошқозонингда бақиравериб жонга тегади. Аввал сувда бақириб олсин, кейин ейсан!
Кредит - пиёлага қуйилган чойга ўхшайди.
Аввал қайноққина бўлади. Одамга ёқади. Кейин муздек бўлади. Ичган сари музлатади.
Аёл кишига бирорта кўйлак ёқиб қолса-ю у аёлга каттароқ бўлса, 1 ойдан кейин аёл қоматини ўша кўйлакка мослаштириб олади.
— Салом дўстим! Лойиҳа бўйича янгилик борми?
— Салом. Ҳа, 2 та янгилик бор.
— Яхшисидан бошлайвер.
— Ким айтди сенга яхши янгилик бор деб?
— Қайси рангни ёқтирасан?
— Жигар рангни.
— Ахир жигар ранг тушкунлик келтириб чиқаради-ку.
— Жигар рангдаги 100 минг сўмлик менга ҳечам тушкунлик келтирмайди.
Баракалла ўқувчим! Бугунги уй вазифаларингга 5 баҳо. Адангга уй вазифаларини бажаришга ҳеч ким ёрдам бермадими?
Болалар боғчасида янги мусобақа:
Ким биринчи бўлиб кашасини еб қўйса, ўша болага каша емасликка рухсат берилади!
— Пулни қайси ҳайвонга ўхшатасан?
— Келишини тошбақага ўхшатаман. Кетишини қуёнга ўхшатаман.