Бемор истималаб касалохонага келибди. Уни кутиб олган ҳамшира сўрабди: — Шиппак олиб келдингизми? — Ҳа. — Кийимларингизни олиб келдингизми? — Ҳа. — Кўрпа ва ёстиқларимиз қолмади. Олиб келдингизми? — Ҳа. — Мана бу рўйхатдаги дорилар ҳам қолмаган. Олиб келдингизми? — Ҳа. — Ёнингизда турган оқ халатли йигит ким? — Ҳар эҳтимолга қарши врачни ҳам ўзим билан олиб келдим.