Бир одам дарё бўйида ити билан балиқ тутиб ўтирган экан, шу пайт сувдан сигир чиқиб: — Сигаретни туташтириб олсам бўладими? - деб сигаретини туташтириб шўнғиб кетибди. У одам ҳайрон бўлиб итига қарабди. Ити унга термулиб, кўзларини пилдиратиб: — Нима менга қарайсиз?! Ўзим ҳайрон қолдим, - дермиш.