Дугонам билан уни уйида кечгача гаплашиб ўтирдик. Ҳеч қандай иш қилмади. Эри ишдан келишига ярим соат қолганда музлатгичдан дўкондан харид қилган тайёр чучварани олди-да, ошхонадаги столга озгина ун сепиб чучвараларни териб чиқди. Бироздан кейин эри ишдан қайтди. "Азизим! Сиз яхши кўрган чучварани тугиб қўйдим. Ҳозир пишираман!" - деса бўладими...?! Ким айтди сизга уйда ўтирган аёллар кўп иш қилади деб? Унда бу нимаси?!