Уяли алоқа компаниясидан мижозга қўнғироқ бўлди: — Ҳурматли мижоз, сизга 120 дақиқа бепул қўшиб берилди. Бир ой давомида фойдаланишингиз мумкин. — Бир ой? Бир ҳафтада тугатсам ҳам бўладими? — Бўлади! — Бир кунда фойдаланиб юборсам-чи? — Албатта бўлади ҳурматли мижоз! — Бир соатда-чи? — Буни иложи йўқ-ку! — Нега иложи бўлмас экан?! Компания ҳам, алоқа ҳам, хизматларинг ҳам расво!