Таъқиқланган жойда балиқ овлаётган одамни ёнида инспектор келиб: — Сизга катта миқдорда жарима ёзаман, - дебди. — Нима қилай инспектор!? Бу ерда дам олиб ўтирсам, шу балиқ ўзи сувдан чиқиб келаверади, - дебди. — Қандай қилиб? Қани кўрсатинг-чи?! - деса, ҳалиги одам балиқни сувга ташлаб юборибди. — Қани балиқ чиқиб келаётгани? - дебди инспектор. Ҳалиги одам: — Қанақа балиқ? Мен бу ерда шунчаки дам олиб ўтирибман! - деган экан.