Толиби илм пиру комилининг ҳузурига келиб сўради: — Устоз, мен абадий яшашни хоҳлайман, бунинг учун нима қилишим керак? — Уйлан! — Нега? Шунда абадий яшайманми? — Йўқ. Аммо шу хоҳишинг йўқолади.