Уруш йиллари экан. Икки аскаримизни немислар ушлаб олиб, қийнамоқчи бўлишибди.
Немислар биринчи аскарни ичкарига олиб кириб сўрашибди:
— Электр стулда қийнайликми ёки уриб қийнайликми? – дейишса, аскар:
— Стулга ўтирақолай. Урганингизга чидай олмайман, - дебди.
Немислар аскаримизни стулга ўтқазишса, бир пайт ток ўчиб қолибди.
— Омадинг бор экан. Майли, бор кетавер! Кейингисини олиб киринглар! - дейишибди.
Аскар ташқарига чиқиб, шеригига шоша-пиша: “Ток йўқ, ток йўқ” дейишга улгурибди.
Немислар иккинчи аскарни олиб кириб, “Электр стулга ўтирасанми ёки калтак ейсанми?” дейишса, содда аскар “Ток йўқ-ку!” – деган экан.