Дала ўқув машғулотларига чиққан командир сержантга топшириқ берибди:
— Мен уйқуга ётяпман. Уйқудан турганимда дастурхонда қуён гўштидан қайноққина шўрва бўлсин! Тушунарлими?
— Ҳудди шундай, ўртоқ полковник! - жавоб берибди сержант.
Бир соат вақт ўтгач, полковник уйғониб, не кўз билан кўрсинки, столга ёзилган дастурхон устида қайноққина шўрвадан хушбўй буғ чиқмоқда. Табиийки, полковник ҳайрон.
— Хўш, бунчалик қисқа вақт ичида қуён тутишга қандай муваффақ бўлдинг? - сўрабди у сержантдан.
— Муаммо бўлмади, ўртоқ полковник. Атрофга қарасам, аллақандай қуён югуриб юрибди. Милтиғимни кўтариб, ўт очдим. Бечора “миёв” дейишга ҳам улгурмади! – дермиш сержант.