Шоҳ уйида катта базм берибди. Базм авжига чиққанда шоҳ Афандини ёнига чақириб дебди:
— Ҳозир ҳаммани олдида менга қараб “Сиз жуда-ям ақлли подшоҳсиз” дейсан.
Афанди:
— Ахир сиз жуда-ям ақилли подшоҳсиз-ку, - деган экан, подшоҳ бу фикридан қайтиб, Афандини донолигига тасанно айтибди.