Сув остида узоқ вақт туриб бўйича халқаро мусобақа ўтказилибди.
Америкалик спортчи сув остида 5 дақиқа турибди. “Мувафаққиятимнинг сири доимий машғулотларда!” деб мақтанибди.
2-бўлиб япониялик спортчи сув остига кириб кетиб, 10 дақиқада чиқибди. “Бунчалик узоқ сув остида қолишимнинг сабаби ақлим ва қобилиятимда!” деб интервью берибди.
3-навбат ўзбек спортчисига берилибди. Ўзбек спортчи сувга калла ташлаган экан ҳамма санай бошлабди. 5 дақиқа, 10 дақиқа, 15 дақиқа, ... 30 дақиқа деганда чиқиб келибди. Журналистлар югуриб келиб сўрашибди:
— Қандай қилиб...? Қанақасига...? Бунчалик узоқ тура оласиз деб ҳеч ким ўйламаган эди... – дейишса, ўзбекистонлик спортчи:
— Ўзим ҳам ўйламагандим. Сув тагида кийимим бир нимага илиниб қолмаганда аллақачон чиқардим, - деган экан.