Икки киши бир боғни талашиб қолибди. Адвокатга бориб дейишибди:
— Бу боғ меники десам, манави одам меники деяпти, - дейишса, адвокат ўйлаб туриб:
— Бир ҳафта боғга иккингиз ҳам кирмай туринглар, - депти.
Ҳалиги одамлар бир ҳафта боғга умуман киришмабди. Бир куни секин пойлаб келишса, адвокат боғни ичкарисида ўғли билан дарахдаги ҳамма меваларни териб юрганмиш.