— Устоз, нега мен 2 йилдан бери ўқишга кира олмаяпман? Бунинг синоати недир?
Устоз чуқур ўйга толди ва вазминлик билан жавоб сўради:
— Сен қуёшнинг тоғлар ортидан секин-асталик билан чиқишини, майсалар устидаги қировни қитиқлаб эритиб, тиниқ шабнам томчиларига айлантиришини кузатасанми?
— Албатта, устоз.
— Тоғдан шарқираб, оламга шовқин солиб тушаётган шаршаранинг, дарёда сокин мавжланаётган сувнинг сўзларига қулоқ соласанми?
— Шубҳасиз, устоз.
— Кумуш қадаҳга тўлдириб қуйилган майнинг юзида ўз аксингни кўрганда чуқур ўйга толасанми? Ҳаётнинг маъноси ҳақида фикр юритасанми?
— Жуда ҳам кўп марта, устоз.
— Ойдек сулув гўзалнинг кўксига бошингни қўйиб, унинг ҳар бир юрак уришида намоён бўлган муҳаббатни вужудингда хис қиласанми?
— Деярли ҳар куни, устоз.
— Ҳаа, аҳмоқ, калтафаҳм! Вақтингни бунақа бекорчи нарсаларга сарфламасдан кетингни бир жойга қўйиб, қунт билан ўқиганингда аллақачон талаба бўлиб юрган бўлардинг! деган экан.